Мирзо Улуғбек тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкент шаҳридаги олийгоҳларда янги ўқув йилидан дарслар соат 08:00 да бошланади

 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим ташкилотларида биринчи сменадаги ўқув машғулотлари соат 08:00 да бошланади.

 🔰Мазкур тартиб пойтахтда транспорт оқимини самарали ташкил этиш, эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда йўллардаги юкламани камайтириш ҳамда таълим жараёнини янада мақбул ташкил этишга қаратилган.

 ️ Хусусан, дарс машғулотларининг эртароқ бошланиши олий таълим ташкилотларига қатнайдиган талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг ҳаракатланиш вақтини оқилона режалаштириш, кун давомида таълим жараёнини самарали ташкил этиш ҳамда шаҳардаги транспорт воситалари оқимини мақбуллаштиришга хизмат қилади.

 ️Шунингдек, мазкур тартиб кундузги ва кечки таълим шаклларида таҳсил олаётган талабалар учун ўқув кунини тўғри режалаштириш, машғулотлар ва бошқа ўқув фаолияти учун вақт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

 ️Янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнида Тошкент шаҳридаги олий таълим ташкилотлари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, педагоглар ҳамда талабалар мазкур тартибни инобатга олишлари сўралади.

 Таълим ташкилотларида ўқув машғулотларини белгиланган вақтда бошлаш, ўқув жараёнини тегишли равишда ташкил этиш ҳамда талабалар учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилади.

 ️Эслатиб ўтамиз, мазкур тартиб 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим ташкилотларининг биринчи сменасидаги ўқув машғулотларига тааллуқлидир.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Сергели туманида мактаб директорлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди
27.08.2026, 16:56
Сергели туманида мактаб директорлари учун семинар-...

25-август куни Сергели тумани Вазиятлар марказида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Алишер Дусмухамедов ва Дурдона ...

Юксак эътироф — катта масъулият
27.08.2026, 10:02
Юксак эътироф — катта масъулият

Тантанали маросимда бир қатор вилоятлар ҳокимлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаковга юксак давлат мукофотлари...

Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳисобот тингланди
26.08.2026, 16:30
Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳисобот тингланди...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда туман бўлимларида коррупцияга қарши курашиш т...

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 35 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.
26.08.2026, 15:13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 35 ЙИЛЛИГ...

Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб байрам тадбирлари юқори савияда ўтказилмоқда....