- Тошкентдан гапирамиз
- 09.09.2026, 09:41
Жорий йилнинг 8-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Абдурахмон Бахтиев томонидан Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
✔️Қабул давомида фуқароларнинг транспорт, йўл инфратузилмаси, жамоат транспорти, йўлларнинг ҳолати ҳамда ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ мурожаатлари тингланиб, уларнинг муаммо ва таклифлари атрофлича ўрганилди.
▫️Ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари билан биргаликда қонунчилик доирасида зарур тушунтириш ва маълумотлар берилди.
🟢Шунингдек, қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқлар берилиб, аниқланган муаммоларни қонуний ва адолатли ҳал этиш, фуқаролар мурожаатларига амалий ечим топиш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрилиши таъкидланди.
Мазкур шахсий қабул Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасида ўтказилди.

🟢22–25-сентябр кунлари CAEx мажмуасида ICT Week 2026 халқаро кўргазма ҳафталиги бўлиб ўтади.Тадбирда Тошкент шаҳар ҳоки...
Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари томонидан Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг навбатдаги қ...

18-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўр...

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигида «Президент олимпиадаси» мусобақасининг Республика бос...