
Тошкентликларга яхши таниш, Бродвейдаги (Сайилгоҳ кўчаси) бинода ҳозир Адлия вазирлиги жойлашган бўлиб, у 1927-йилда меъмор Г. Бауэр лойиҳаси бўйича конструктивизм услубида қурилган.
Турли йилларда бинода турли ташкилотлар
жойлашган: дастлаб Ўрта Осиё коммунистик университети (САКУ) талабалари
ётоқхонаси бўлган, кейинроқ Сталин номидаги Олий коммунистик қишлоқ хўжалиги
мактаби ишлаган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида бу ерда госпиталь жойлашган,
кейин партия мактаби. 1960–1970-йилларда колхозлар архиви ишлаган.
Афсуски, биногнинг кўриниши соябонлар, ойналаш ва
конструктивизм даври меъморий ёдгорлиги учун мос бўлмаган бошқа қурилмалар билан
бузилган.
«Халқлар дўстлиги» музейи биноси 1976-йилда Тошкент зилзиласининг ўн йиллигига бағишлаб қурилган бў...

Тошкент №1 пойабзал ишлаб чиқариш бирлашмаси пойабзалчилар маданият саройи 1936-йилда меъмор К. Ско...

Собиқ «Интурист» маданий-ахборот маркази биноси 1986-йилда меъмор Владимир Нарубанский лойиҳаси бўй...

Собиқ Республика истеъмол кооперацияси уйи («Ўзбекбирлашув») биноси 1974 йилда қурилган. Мажуа Укр...