
Собиқ Республика истеъмол кооперацияси уйи («Ўзбекбирлашув») биноси 1974 йилда қурилган. Мажуа Украиндан келган меъморлар — Ф. Боровик, Л. Клейменов, Ю. Репин, Л. Адамов ва О. Рушковский томонидан лойиҳалаштирилган; конструкторлар А. Косой, М. Медведев, И. Онищенко, Е. Лабинова, Ю. Головченко, Б. Житомирский, О. Згурский, Е. Мардер, Э. Хизенко ва Н. Сапак бўлган.
«Ўзбекбирлашув» биноси Ислом Каримов проспектининг (собиқ Ўзбекистон проспекти) жанубий томонидаги баланд қаватли иншоотлар қаторидаги биринчиси бўлиб, пойтахт марказидан келганларни биринчи бўлиб кутиб олган.
Бино 15 қаватли кўк-яшил рангда бўлиб, миллий услубдаги кўк нақш билан безатилган силіндр билан муваффақиятли уйғунлашган; силіндр остида кенг мажлислар зали жойлашган эди. Композиция шунчалик ифодали эдики, бино ва мажлислар залининг силіндрик якуний қисми фотосуратлари Тошкент ҳақидаги очиқ хатлар ва фотоальбомлар тўпламларига киритилган. Шаҳар аҳолиси орасида мажмуада жойлашган «Кооператор» ресторани ҳам машҳур эди.
Икки
марта реконструкция қилингандан сўнг, Давлат бошқаруви академияси жойлашган
бино ўзининг дастлабки брут шаклини йўқотди: фасадлари оқ алюкобонд ва кўк шиша
билан қопланди. Фақат иншоотнинг силуэти ҳали ҳам дастлабки меъморчилик ғоясини
эслатади.
2025
йил май ойида Давлат бошқаруви академияси Президент қошидаги Давлат сиёсати ва
бошқарув академиясига айлантирилди.
Тошкентдан Олмага биринчи мунтазам йўловчи авиапарвози 1924-йил май ойида очибди. 1930-йилларда бу...
Узуннасига чўзилган тўққиз қаватли бино Чилонзор кўчаси билан Кичик ҳалқа автомобил йўли (собиқ Фар...

Бино 1970-йиллар бошида ЎзССР Давлат режаси ҳисоблаш маркази сифатида «ЎзНИИП шаҳарсозлик» институт...

2007 йилда мақбараси яқин атрофда жойлашган буюк илоҳиётчи ва аллома Қаффол аш-Шоший шарафига Ҳасти...