Мирзо Улуғбек тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Энди пойтахтда уйга яқин ҳудуддан ишни Тошкент шаҳрининг интернет тармоғидаги электрон хариталари орқали топиш мумкин!

🟢 «15 дақиқалик шаҳар» концепциясини амалга ошириш доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда «2GIS» компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🏘 Меморандумга мувофиқ, интернет тармоғидаги 2gis.uz электрон харитасида пойтахтнинг барча 585 та маҳалласи ҳудудидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилади.

💼 Бунинг натижасида фуқаролар харита орқали ўз яшаш жойига яқин ҳудудлардаги бўш иш ўринларини топиш, таклиф этилаётган иш ҳақи миқдори, малака талаблари билан танишиш ҳамда ўзларига энг мақбул таклифларни танлаш имкониятига эга бўладилар.

▫️Лойиҳа қулай иш ўрнини топиш жараёнини соддалаштиради, вақтни тежайди ҳамда иш жойига бориш учун сарфланадиган транспорт харажатларини қисқартириш ҳисобига фуқаролар даромадларини ошириш имконини беради.

✔️Лойиҳа пилот тартибида пойтахтнинг Чилонзор туманидаги барча маҳаллаларда бошланди ва 2gis.uz сайтида дастлабки амалдаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар аллақачон жойлаштирилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бошқа компаниялар билан ҳам шу каби лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликка очиқ эканлигини билдиради.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди
23.10.2026, 17:56
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахс...

✔️Қабул давомида 32 та мурожаат кўриб чиқилди. 24 та масала ўз жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни эса атрофлича ўрг...

Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди
23.10.2026, 15:47
Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди

2026-йил 23-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги ...

Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!
23.10.2026, 15:22
Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!

Учтепа туманидаги 90 сотих бўш майдонда янги сунъий кўл ва дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди.✔️Бу лойиҳа ҳуду...

Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари тикланади. Қоидабузарликларга йўл қўйган масъуллар аниқланди, қурилиш ишлари тўхтатилди
23.10.2026, 15:13
Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари ти...

Дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида объектн...