- Тошкентдан гапирамиз
- 16.09.2026, 10:22
Расмий муносабат
«Мирзакалон Исмоилий» маҳалласидаги 1А, 2, 3, 5 ва 7-сонли кўп квартирali уйларнинг биринчи қаватларида жойлашган хонадонлардан фойдаланиш масаласида юзага келган саволлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Гап тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган мулкдорлар учун яратилган ихтиёрий имконият ҳақида бормоқда. Хусусий мулкдан унинг эгаси розилигисиз фойдаланиш бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган ва қабул қилиниши ҳам мумкин эмас.
Мазкур хонадонларга оид ҳар қандай ҳаракат фақат мулкдорнинг розилиги билан ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Туман ҳокимлигининг вазифаси фуқаролар ўрнига қарор қабул қилиш ёки уларнинг ўрнига тадбиркорлик билан шуғулланиш эмас, балки ушбу имкониятдан фойдаланишни истаган мулкдорларга зарур ҳолларда кўмаклашишдан иборат.
Бу ўринда «режалаштирилмоқда» деган ибора хусусий мулкдан унинг эгаси розилигисиз фойдаланиш назарда тутилганини англатмайди. Ҳар бир ҳолатда якуний қарор фақат хонадон мулкдори томонидан қабул қилинади.
🚛 Тошкент кўчаларида энди чиқиндиларни ташишга 15 та замонавий, тўлиқ электр қувватида ҳаракатланувчи махсус техника ха...

👉 Ёғингарчилик кунларида юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларнинг олдини олиш, аввало, муаммоларни олдиндан аниқлаш...

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ...

👍 Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбос...