- Тошкентдан гапирамиз
- 10.09.2026, 09:51
Ҳунармандчилик маҳсулотларини туризм ва савдо тизимига кенгроқ жалб этиш масалалари муҳокама қилинди
8-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Туризм қўмитаси, «Ҳунарманд» уюшмаси вакиллари ҳамда ҳунармандлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувда офлайн ва видеоконференцалоқа шаклида жами 170 нафар иштирокчи қатнашди.
▫️Мулоқот давомида ҳунармандчилик маҳсулотларини туризм объектлари, йирик буюртмачилар ва давлат харидлари тизимига кенгроқ жалб этиш, ушбу маҳсулотларга барқарор талабни шакллантириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
🖼Шунингдек, ҳунармандларнинг туризм соҳаси вакиллари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлигини йўлга қўйиш, хомашё таъминоти, сотув бозорларини кенгайтириш, йирик буюртмаларни бажариш, маҳсулотларни замонавий қадоқлаш ва брендлаш билан боғлиқ муаммо ва таклифлар тингланди.
📈Таъкидланганидек, ҳунармандчилик миллий анъана ва қадриятларни асраб-авайлаш билан бирга, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда маҳаллий маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорлардаги улушини кенгайтиришга хизмат қилувчи муҳим иқтисодий йўналиш ҳисобланади.

🟢22–25-сентябр кунлари CAEx мажмуасида ICT Week 2026 халқаро кўргазма ҳафталиги бўлиб ўтади.Тадбирда Тошкент шаҳар ҳоки...
Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари томонидан Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг навбатдаги қ...

18-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўр...

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигида «Президент олимпиадаси» мусобақасининг Республика бос...