Мирзо Улуғбек тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

⚖️ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ: ҲАЛОЛЛИК — ҲАР БИР ХОДИМНИНГ МАЖБУРИЯТИ

💲 Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан, «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ тасарруфидаги Мирзо Улуғбек туман электр таъминоти корхонасида “Коррупция — келажак кушандаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

✅ Мазкур тадбирда жамиятнинг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс-назорат бўлими раҳбари О.О.Ў. Яхшиев ҳамда туман электр таъминоти корхонасининг мутахассислари ва ишчи-ходимлари иштирок этдилар.

💠 Давра суҳбати давомида коррупциянинг жамият тараққиётига салбий таъсири, амалдаги қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари, шунингдек, ушбу иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали механизмлари атрофлича муҳокама қилинди.

🔴 Шунингдек, тадбир жараёнида ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фикр-мулоҳазалари тингланиб, амалий таклифлари кўриб чиқилди.

➡️ Якунида коррупциянинг олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда ходимлар ўртасида ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш мақсадида мунтазам тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил этиб бориш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди
23.10.2026, 17:56
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахс...

✔️Қабул давомида 32 та мурожаат кўриб чиқилди. 24 та масала ўз жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни эса атрофлича ўрг...

Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди
23.10.2026, 15:47
Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди

2026-йил 23-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги ...

Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!
23.10.2026, 15:22
Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!

Учтепа туманидаги 90 сотих бўш майдонда янги сунъий кўл ва дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди.✔️Бу лойиҳа ҳуду...

Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари тикланади. Қоидабузарликларга йўл қўйган масъуллар аниқланди, қурилиш ишлари тўхтатилди
23.10.2026, 15:13
Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари ти...

Дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида объектн...