- Тошкентдан гапирамиз
- 24.09.2026, 09:58
Тошкентда Kwangwoon университети филиалини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди
Бугун Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари А. Дусмухамедов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фахрий маслаҳатчиси, Корея–Ўзбекистон бизнес ассоциацияси бош директори жаноб Эдвард Ким иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
▫️Учрашувда Тошкент шаҳар Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Б. Ражабов, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори О. Тўйчиев, Яккасарой тумани ҳокими ўринбосари Б. Мустафоев ҳамда Тошкент шаҳар Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бўлим бошлиғи М. Абдурашитов ҳам иштирок этди.
✔️Мулоқот давомида Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида жойлашган нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Kwangwoon университетининг Ўзбекистонда филиалини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
🖥Ташаббус доирасида сунъий интеллект, дастурий таъминот, компьютер ва ахборот муҳандислиги, ахборот конвергенцияси ҳамда робототехника йўналишларида замонавий таълим ва илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш кўзда тутилган.
📈Лойиҳани амалга ошириш учун Тошкент шаҳар Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси томонидан учта манзил таклиф этилди.
🟢Учрашув якунида ушбу манзилларни университет талаблари асосида ўрганиш, филиал учун мақбул жойни танлаш, таълим йўналишлари ва зарур инфратузилмага қўйиладиган талабларни белгилаш ҳамда лойиҳани амалга ошириш бўйича кейинги ишлар кетма-кетлигини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Фурқат кўчасидан Шота Руставели кўчасигача бўлган 2 километрлик йўл қисмида Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш м...

📌 Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ўринбосарлари томонидан белгиланган режа асосида «Халқ қабулхонаси»да фуқароларнинг шахси...

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма еттинчи сессиясида пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, шаҳар инфра...

Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази Вазиятлар маркази томонидан йўллардаги ҳолат реал вақт режимида кузат...