Мирзо Улуғбек тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Чилонзор туманида «Ақлли туман» платформаси ва Вазиятлар маркази фаолиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтмоқда

Чилонзор туманида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков иштирокида «Ақлли туман» платформаси асосида фаолият юритаётган Вазиятлар маркази ҳамда пойтахтни рақамлаштириш йўналишида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

🔺Тақдимотда шаҳар бошқармалари раҳбарлари, масъул ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этмоқда.

🧠 Унда Вазиятлар марказининг имкониятлари, тегишли идоралар билан интеграцияси, ҳудуддаги вазиятни реал вақт режимида кузатиш, маълумотларни таҳлил қилиш ва улар асосида тезкор бошқарув қарорларини қабул қилиш механизмлари намойиш этилмоқда.

📈 Шунингдек, солиқ тушумлари ва яширин иқтисодиёт, коммунал соҳа, реновация, туризм кўчалари, бозорлар ва автотураргоҳлар ҳамда шаҳар ҳаётининг бошқа йўналишларини рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган ечимлар ҳақида маълумот берилмоқда.

🤩Тақдимотнинг асосий мақсади — амалга оширилаётган ишлар, жорий этилаётган рақамли воситалар ва уларнинг аҳоли учун амалий аҳамияти ҳақида жамоатчиликка очиқ ахборот беришдир.

🤔Жараён давомида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳудуддаги лойиҳалар, рақамлаштириш жараёнлари ва шаҳар бошқарувига оид саволларига жавоб бермоқда.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳисобот тингланди
26.08.2026, 16:30
Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳисобот тингланди...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда туман бўлимларида коррупцияга қарши курашиш т...

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 35 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.
26.08.2026, 15:13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 35 ЙИЛЛИГ...

Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб байрам тадбирлари юқори савияда ўтказилмоқда....

Тошкентдаги бир қатор ташкилотларда иш кунини соат 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда
26.08.2026, 10:49
Тошкентдаги бир қатор ташкилотларда иш кунини соат...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар ва туман ҳокимликлари, шаҳар бошқармалари ҳамда уларга қарашли бўлинмаларнинг иш вақтини 8...

PF-223 ижроси: Чилонзор туманида белгиланган кўрсаткичлар орттириб бажарилди
25.08.2026, 17:20
PF-223 ижроси: Чилонзор туманида белгиланган кўрса...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги «Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъми...