Мирзо Улуғбек тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

«Ўзбекистон 24» телеканали Тошкент маҳаллаларида «Долзарб 40 кунлик» ҳамда «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида лавҳа тайёрлади.

📍Янгиҳаёт туманида кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектлар атрофи ободонлаштирилмоқда, ички йўллар тартибга келтирилиб, яшил ҳудудлар кенгайтирилмоқда, дарахт ва гуллар экилмоқда. Ҳашарларда аҳоли, ҳокимлик, маҳалла еттилиги, коммунал ва бошқа хизматлар вакиллари фаол иштирок этмоқда.

🏢Учтепа туманида ишлар барча 60 та маҳаллани қамраб олган. Жумладан, 15 та кўп қаватли уйда 6,8 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган «Диёробод» маҳалласида ҳовлилар ва яшил ҳудудлар ободонлаштирилмоқда. Болалар майдончалари таъмирланиб, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда. Аҳоли мурожаатлари асосида муаммоли ҳудудлар хатловдан ўтказилиб, мавжуд болалар майдончаларини таъмирлаш ва янгиларини барпо этиш ишлари бошланган. Шунингдек, газ ва электр таъминоти, коммунал инфратузилма ҳамда хавфсизлик масалалари ҳал этилиб, кузатув камералари ўрнатилмоқда.

🏢Чилонзор туманида ишлар 55 та маҳаллада, жумладан, «Боғзор», «Оқтепа», «Қозирабад», «Катта Қозирабад» ва «Нафосат» маҳаллаларида олиб борилмоқда. Амалга оширилаётган тадбирлар доирасида 286 та муаммо бартараф этилиб, аввал якунланмай қолган 427 та лойиҳа ижроси давом эттирилмоқда. 119 та уйнинг ертўласи, 64 та уйнинг том қисми ва 228 та уйнинг йўлаклари таъмирланди, 730 дан ортиқ кўча тартибга келтирилди, болалар ва спорт майдончалари модернизация қилинмоқда.

🧹Тумандаги ҳашарларга 15 мингдан ортиқ фуқаро жалб қилиниб, 740 гектар ҳудуд ободонлаштирилди, 673 та махсус техника сафарбар этилди. 255 та ёритиш тизимида таъмирлаш ишлари бажарилди, 372 нафар эҳтиёжманд фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Бектемирда янги мактаб қад ростламоқда
10.08.2026, 16:12
Бектемирда янги мактаб қад ростламоқда

📍Бектемир туманида замонавий мактаб қурилиши қизғин давом этмоқда. Қурилиш ишлари 2026-йил апрель ойида бошланган бўлиб...

Коррупцияга қарши курашиш ва очиқликни таъминлаш борасида тизимли ишлар давом этмоқда
10.08.2026, 14:45
Коррупцияга қарши курашиш ва очиқликни таъминлаш б...

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш, давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда манс...

Korrupsiyaga qarshi kurashish va ochiqlikni taʼminlash borasida tizimli ishlar davom etmoqda
10.08.2026, 14:06
Korrupsiyaga qarshi kurashish va ochiqlikni taʼmin...

Korrupsiyaga qarshi kurashish va ochiqlikni taʼminlash borasida tizimli ishlar davom etmoqda So‘nggi yillarda mamla...

«Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» ҳамда «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари тумандаги маҳаллаларда қизғин паллага кирди.
10.08.2026, 11:18
«Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» ҳамда «...

👍 Бугун эрта тонгдан Мирзо Улуғбек туман ҳокими Боходир Ғайбназаров бошчилигида барча масъуллар саф йиғинини ўтказди. У...