Мирзо Улуғбек тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

2026-йилнинг 6 ойида Тошкент шаҳрида инвестициялар ва иқтисодий ривожланиш йўналишида эришилган асосий натижалар

2026-йилнинг биринчи ярмида Тошкент шаҳри инвестицияларни жалб этиш ҳамда иқтисодий ривожланиш суръатлари бўйича мамлакатнинг етакчи ҳудудларидан бири бўлди. Жалб этилган маблағлар янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллий маҳсулотлар турини кенгайтириш ҳамда пойтахт иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлашга хизмат қилди.

Ҳисобот даврида Тошкент шаҳрининг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 226,0 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,3 фоизлик ўсиш демакдир.

Белгиланган 11,2 фоизлик прогноз ортиғи билан бажарилди, натижада Тошкент шаҳри республикада ЯҲМ ўсиш суръати бўйича энг юқори натижани қайд этди.

Шунингдек, 2026-йилнинг олти ойида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 109,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,0 фоизга ошди. Белгиланган 8,0 фоизлик прогноз тўлиқ бажарилди.

Инвестициялар йўналишида эса ҳисобот даврида 4,3 млрд АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп бўлиб, пойтахт иқтисодиётига хорижий инвесторларнинг ишончи мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатади.

Шунингдек:

— 249 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилди; — умумий қиймати 657,5 млн АҚШ доллари бўлган янги лойиҳалар фойдаланишга топширилди; — 9,8 мингта янги иш ўрни яратилиб, минглаб оилалар учун барқарор даромад манбаи таъминланди; — 1 млрд 546,9 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 77 та лойиҳа амалга оширилиб, 4,9 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Белгиланган кўрсаткичлар 148 фоизга бажарилди.

Мазкур лойиҳалар импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва янги кооперация алоқаларини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Маҳаллийлаштириш лойиҳалари ҳисобидан 121,6 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилди. Бу пойтахт корхоналарининг ташқи бозорлардаги мавқеи мустаҳкамланиб, маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро рақобатбардошлиги ошиб бораётганини кўрсатади.

Эришилган натижаларнинг асосий ижтимоий самараси — янги иш ўринлари, аҳоли даромадларининг ўсиши, замонавий ишлаб чиқаришларнинг ташкил этилиши, саноат салоҳиятининг кенгайиши ҳамда шаҳарнинг иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратилганидир.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Депутат ташаббуси билан Яккасаройда замонавий болалар майдончалари барпо этилмоқда
24.07.2026, 16:45
Депутат ташаббуси билан Яккасаройда замонавий бола...

🏛Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова томонидан маҳаллаларда болалар учун хавфсиз ва замонави...

Шаҳар — инсон учун: Тошкентда хавфсиз пиёдалар ўтиш жойлари кўпаймоқда
24.07.2026, 15:45
Шаҳар — инсон учун: Тошкентда хавфсиз пиёдалар ўти...

Жорий йилнинг март ойидан буён Йўл ҳаракатини ташкиллаштириш маркази мутахассислари Тошкентнинг турли туманларида 70 дан...

«Себзор» маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди
24.07.2026, 10:48
«Себзор» маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш и...

🚿Маҳаллада 1 240 метр узунликдаги суғориш тизимлари ўрнатилди, 5 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми таъмирланди, 6 000 м...

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди
23.07.2026, 14:47
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма...

📈Сессияда пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, қонунийликни таъминлаш ҳамда шаҳар инф...