- Тошкентдан гапирамиз
- 14.07.2026, 10:33
Сергелидаги ўзгаришлар: матбуот нигоҳида
📍Сергели туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, маҳаллаларда яратилаётган қулай шароитлар, янги туризм ва хизмат кўрсатиш масканлари ҳамда инфратузилмадаги ўзгаришлар билан яқиндан танишиш мақсадида марказий телеканаллар, интернет нашрлари, босма ОАВ ва радио вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.
🧠Пресс-тур давомида ОАВ вакилларига амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди, мутахассислар билан очиқ мулоқот ташкил қилиниб, барча саволларга атрофлича жавоб берилди. Шунингдек, медиа вакиллари учун сифатли фото ва видеоматериаллар тайёрлашга қулай шароит яратилди.
🖥Натижада телеканаллар орқали 100 мингдан ортиқ томошабин қамраб олинди, 30 дақиқадан ортиқ эфир материали тайёрланди. Интернет нашрларида материаллар 5 мингдан ортиқ кўришларни тўплади, шунингдек, газета ва радио аудиторияси учун ҳам махсус материаллар тайёрланди.
🧑💻Пресс-тур якунида ОАВ вакиллари тадбирнинг мазмунли ташкил этилгани, объектлар ҳақида етарли маълумот берилгани, очиқ мулоқот муҳити яратилгани ва материал тайёрлаш учун барча зарур шароитлар таъминланганини ижобий баҳоладилар.
➡️Қуйида ҳамкасбларимиз томонидан тайёрланган материаллар билан танишишингиз мумкин.
O‘zbekiston 24
Yoshlar TV
Toshkent TV
Sevimli TV
Spot.uz
Anhor.uz
Газета «O‘zbekiston bunyodkori»

🏛Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова томонидан маҳаллаларда болалар учун хавфсиз ва замонави...
Жорий йилнинг март ойидан буён Йўл ҳаракатини ташкиллаштириш маркази мутахассислари Тошкентнинг турли туманларида 70 дан...
🚿Маҳаллада 1 240 метр узунликдаги суғориш тизимлари ўрнатилди, 5 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми таъмирланди, 6 000 м...

📈Сессияда пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, қонунийликни таъминлаш ҳамда шаҳар инф...