Яҳё Ғуломов кўчасидаги (илгари Гогол) Фанлар академияси биноси ўз фасади билан беихтиёр эътиборни тортади. Унда замонавий шакллар ва анъанавий миллий элементлар уйғун бирлашган.
У 1928-йилда таниқли тошкентлик меъмор Георгий
Михайлович Сваричевский лойиҳаси бўйича қурилган. Дастлаб бино икки қаватли
бўлган, учинчи қават кейинроқ қўшилган деган маълумотлар бор. Қурилгандан кейин
бу ерда Амударё изланишлари бошқармаси жойлашган, кейин ЎзССР КП МК, кейинроқ
ва ҳозиргача Ўзбекистон Фанлар академияси Президиуми жойлашган.
Кенг кабинетларда Академия бўлимлари ишлайди,
катта ва кичик залларда олимлар йиғилишлари ўтказилади. Бино деярли 100 йил
хизмат қилмоқда ва шу вақт давомида Тошкентни безаб келмоқда.
Боғкўча массивидаги ўзига хос бинолар меъморлар Г. Коробцев, С. Адилов, И. Коптелова, Л. Адамов ва ...

Собиқ Пушкин кўчасидаги турар жой уйи 1931-йилда меъмор К. Бабиевский лойиҳаси бўйича қурилган. Уй ...

«Шодлик» меҳмонхонаси — 1976-йилда Ўзбекистон комсомоли МК томонидан ёшлар учун қурилган катта маж...
Мустақилликнинг 20 йиллиги (2011 йил) муносабати билан Навоий кўчасида қурилган «Маърифат маркази» ...