Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Ҳарбий Билим Юртининг 100 Йиллиги Тантанали Нишонланди
Фотогалерея
Видеогалерея

Ҳарбий билим юртининг 100 йиллиги тантанали нишонланди - Бўлимга қайтиш

Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти (ҳозир Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси)нинг ташкил топганига 100 йил тўлгани муносабати билан “Олий ҳарбий таълим муассасасининг Қуролли Кучлар ва Ватан ҳимояси учун офицер қадрлар тайёрлашдаги тарихий ҳиссаси” мавзуида халқаро ҳарбий-илмий анжуман ўтказилди. 


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги масъуллари, МДҲга аъзо мамлакатлар ва бошқа давлатларда истиқомат қилувчи билим юртининг битирувчи-фахрийлари, Ўзбекистондаги хорижий мамлакатлар элчихоналарининг ҳарбий атташелари, Қуролли Кучлар фахрийлари ва ҳарбий хизматчилар иштирок этган тадбирда бир асрлик тарихга эга мазкур ҳарбий билим юрти мамлакатимизда янгича фикрлайдиган, Ватани ва халқига содиқ офицер кадрларни тайёрлашда муҳим ўрин эгаллаётгани алоҳида таъкидланди.

Мазкур ҳарбий таълим муассасаси ХХ аср бошида ташкил этилган. Жумладан, 1900 йил Тошкент кадетлар корпуси, 1915 йил прапоршчиклар мактаби, 1918 йилда эса Туркистон совет қўмондонлиги курслари сифатида кўплаб малакали ҳарбийларни тайёрлаб берган. Таъкидлаш лозимки, 1921 йил 9 февралда Тошкент пиёдалар қўмондонлик таркиби мактаби, деб қайта номланган билим юртида ўзбек, тожик, туркман ва қирғиз миллатига мансуб курсантлар бўлинмаси шакллантирилди. Шу йилнинг 1 апрелидан ўқув дастурига ўзбек тили фани ҳам киритилди. 

  


Иккинчи жаҳон уруши бошланганида билим юртида ўқиш муддати олти ой этиб белгиланди ва 1941 йил ўқитувчи ва курсантлардан иборат бригадалар ташкил этилди. Урушга сафарбар қилинган 8 мингдан ортиқ офицерларнинг 53 нафари қаҳрамон унвонига, мингдан зиёди давлат мукофотига сазовор бўлди. Билим юртида ҳозирги кунга қадар 156 битирув маросими ўтказилган. Битирувчиларнинг икки юздан ортиғи турли даврларда генерал унвонига эга бўлди.

– Билим юртида таҳсил олган йилларим Иккинчи жаҳон уруши арафасига тўғри келган, – дейди мазкур билим юртининг 1941 йилги битирувчиси, 95 ёшли истъефодаги генерал-майор Абдулла Ортиқхўжаев. – Ўша пайтлари урушда офицерлар етишмасди. Мен ҳам сафдошларим билан Ватан ҳимояси йўлида урушга кетдим. Кейинчалик ҳарбий соҳада 65 ёшгача фаолият олиб бордим. Байрам муносабати билан ўзим таҳсил олган билим юртига келганимдан хурсандман. Яна ўша қадрдонларим билан кўришдим. Ёш ҳарбийлар билан суҳбатлашиб, навқирон ёшлик пайтларимга қайтгандай бўлдим. 

Тантанали маросимда билим юртининг битирувчи-фахрийларига “Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртига 100 йил” эсдалик нишони ва қимматбаҳо совғалар топширилди. 

Абдулазиз Мусаев, Темур Мамадаминов (сурат) ЎзА

http://www.uza.uz/oz/society/arbiy-bilim-yurtining-100-yilligi-tantanali-nishonlandi-11-07-2018

12.07.2018, 10:00

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

128

 

 

315

 

235

 

Ижродаги мурожаатлар

 

40

 

102

 

99

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

88

 

213

 

136

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

15

 

16

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар