Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Қидирув-Қутқарув Гуруҳи Воқеа Жойига Бориб, Хонадон Ичидаги Илонни Ушлаб Олиб Чиқди
Фотогалерея
Видеогалерея

Қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига бориб, хонадон ичидаги илонни ушлаб олиб чиқди - Бўлимга қайтиш

Тошкент шаҳар Қутқарув хизмати бошқармасининг тезкор навбатчилик қисмига, ҳар куни шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари томонидан турли хилдаги мурожаатлар бўлиб турибди. Бошқарма ходимларининг сайи-ҳаракатлари билан бу муаммолар бартараф этилиб келинмоқда.    

Хусусан, бошқарма томонидан амалга оширилаётган ишлар олиб борилаётган профилактик тадбирлар натижасида кўп қаватли уй жойларни қурилишида ишлаётган ҳодим ва ишчиларни жабрланишини олди олинмоқда.

Қутқарув хизматига мурожаатлар асосан хонадон эшикларининг қулфланиб қолиши ва уй ичида қолган ёш болалар ёки электр ва газ ускуналарининг ёниқ қолиши, автоҳалокатлар оқибатида автоуловда қолиб кетган хайдовчи ва йўловчиларнинг қутқариб қолиниши каби ҳавфларни бартараф этиш билан боғлиқ. Шунингдек  Қутқарув хизмати бошқармасининг тезкор навбатчилик қисмига, Тошкент шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари томонидан 2018 йилнинг 26 май кунидан 1 июнь кунига қадар, жами 1282та қўнғироқ келиб тушган ва уларнинг барчаси ижобий ҳал этилган.

  

Мисол тариқасида 2018 йил 27 май куни соат 20-30 да Қутқарув хизмати бошқарма-сининг тезкор навбатчилик қисмига Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик-кўчаси, 81-уй, 97-хонадон манзилидан Абдуллаева Н. томонидан хонадон эшиги қулфланиб, уй ичида ёш бола қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига бориб, амалий ёрдам берилган. 2018 йил 28 май куни соат 13-30 да Қутқарув хизмати бошқарма-сининг тезкор навбатчилик қисмига Юнусобод тумани, 8-мавзе, 19-уй, 2-хонадон манзилидан фуқаро Таринова Л. томонидан хонадон эгаси кекса киши уй ичида қамалиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига бориб, асбоб-ускуналар билан хонадон эшиги очиб берилган.

   

2018 йил 30 май куни соат 10-46 да Қутқарув хизмати бошқарма-сининг тезкор навбатчилик қисмига Олмазор тумани, Ғалаба кўчаси, 15-хонадон манзилидан фуқаро Ҳабибуллаев Ш. томонидан хонадон ичига илон кириб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига бориб, асбоб-ускуналар билан хонадон ичидаги илонни ушлаб олиб чиқилди.

 Эслатиб ўтамиз Қутқарув хизмати бошқармасига ёрдам сўраб мурожаат этиш учун 207-10-50 телефон рақамига қўнғироқ  қилишингиз мумкин.

 Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

07.08.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

503

 

 

489

 

235

 

Ижродаги мурожаатлар

 

54

 

77

 

99

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

449

 

412

 

136

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

15

 

16

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар