Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Ёшлар – Келажак Бунёдкори
Фотогалерея
Видеогалерея
Ёшлар – келажак бунёдкори - Бўлимга қайтиш

Пойтахтимизда шу шиор остида уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларда натижадорликка эришишнинг илмий-амалий масалаларига бағишланган республика конференцияси иш бошлади. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Бош прокуратура, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотлари масъул ходимлари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчилар, турли соҳа мутахассислари, уюшмаган ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Конференциянинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қ.Қуронбоев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева, олий ва ўрта махсус таълими вазири И.Мажидов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов ва бошқалар мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига, уларнинг ҳар томонлама соғлом камол топишига, истеъдодини рўёбга чиқаришга, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ёшлари эришган ютуқларни санаб адоғига етиш қийин. Улар буюк аждодларимизнинг муносиб вориси сифатида Ватанимиз равнақи йўлида доим камарбаста бўлиб келмоқда. Дунёдаги тенгдошлари орасида обрў-эътибор қозонган. Эртанги кунимиз эгалари ўз камоли – илм-фандаги изланишлари самарасини, спорт ва маданият соҳасидаги ютуқларини, маънавий ва жисмоний юксалишини мустақиллик шарофати, деб билади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда ёшларга оид амалга оширилган давлат сиёсатининг самарасини алоҳида қадрлайди. 

Ёшлик – айни латиф фасл. Унда зўр қудрат етилади. Давр шиддати бугун барчамиздан фидойиликни, янгича руҳда меҳнат қилишни, огоҳ ва ҳамиша сергак бўлишни талаб қилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йил 30 июнь куни мамлакатимиз ёшлари билан учрашувда бу жиҳатларга тўхталиб, жисмоний ва маънавий етук ёшлар – эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиз эканини алоҳида қайд этди. Бу борада қатор долзарб ва ечимини кутаётган муҳим масалалар юзасидан аниқ таклифларни билдирди. 

Президентимизнинг жорий йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармони мамлакатимиз ёшлари ҳаётида туб бурилиш ясади. 

Янги ташкил қилинган ташкилот ёшларнинг том маънодаги суянчига айланмоқда. Эндиликда бу тузилма ёшларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч ҳиссини қарор топтириш, пухта билим эгаллашлари, малакали мутахассис бўлиб етишишлари учун зарур шароитлар яратиш, маънавиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уюшмаган ёшлар қатлами билан ишлаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ёшлар сиёсати борасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш каби қатор вазифаларни ҳал этади. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ муҳим вазифалар белгилаб берилган. 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этадиган, халқ манфаатларига садоқат билан хизмат қиладиган билимли, ташаббускор, ишбилармон, ҳалол ва фидойи ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш, уларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул лавозимларига тавсия этиш ҳам алоҳида эътибордаги масала. 

Конференцияда уюшмаган ёшлар ижтимоий қатламини ўрганиш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, қайта тайёрлаш ва бандлигини таъминлашни замон талаблари асосида ташкил этиш, бу борада олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этишда давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини такомиллаштириш ташаббуслари илгари сурилди. 

Уюшмаган ёшлар билан ишлашнинг хориж тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, жамиятда ёшларга оид муаммоларнинг пайдо бўлиши, аввало, уларнинг муаммоларига эътиборсизликдан бошланади. Бу ёшларнинг ўзига бўлган ишончига салбий таъсир кўрсатади. 

Айрим ёшларимизнинг касбий кўникма ва билимларга эга эмаслиги муаммони янада чигаллаштиради. Сир эмас, баъзи ёшларимиз касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларини тамомлаган бўлса-да, етарлича билимга эга эмас. Табиийки, бу уларнинг ишга жойлашишига ғов бўлади. Ёшларимиз ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, ёт ғоялар, турли манфур оқимлар таъсиридан ҳимоялаш ғоят долзарб вазифа. Маълумотларга кўра, мамлакатимизда содир этилаётган ҳар 3 жиноятнинг биттасини ёшлар содир этмоқда. 

Конференцияда бу каби муаммоли вазиятларни ҳал этиш юзасидан фикрлар билдирилди, таклифлар ўртага ташланди. 

– Давлатимизнинг ёшларга оид сиёсати бугун ўз самарасини бермоқда, – дейди Тошкент давлат маданият ва санъат институти профессори М.Бекмуродов. – Йигит-қизларимиз бу юксак эътиборга муносиб бўлишга ҳаракат қилаяпти. Бугун ёшларимиз бандлигини таъминлаш, ислоҳотларимизга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, жамиятда фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратишимиз зарур. Президентимиз таъбири билан айтганда, бизнинг эътиборимиздан ҳеч бир ёш четда қолмаслиги керак. Шунда кўзлаган мақсадимизга эришамиз. 

Албатта, мамлакатимизда иқтидорли ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Улар ўз тенгдошларига ўрнак бўлиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов маълумотига кўра, бугун 90 мингдан ортиқ ёшларимиз тадбиркорлик билан банд. Улар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар хорижга ҳам экспорт қилинмоқда. 

Анжуманда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, келгуси режалар ҳақида маълумот берилди. 

Касбга тайёрлаш марказлари, ўқув курслари ташкил қилиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уюшмаган ёшлар муаммоларини ўрганишга қаратилган клублар фаолиятини йўлга қўйиш шулар жумласидан. 

Тадбир доирасида иштирокчилар учун турли маданий тадбирлар, учрашувлар ва фильмлар намойиши режалаштирилган. Конференция якунида энг яхши мақолалар муаллифлари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилади, илмий изланишларни келгусида амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилади. 

Улуғбек Асроров, Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА

10.08.2017

http://uza.uz/oz/society/yeshlar-kelazhak-bunyedkori-09-08-2017

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 228
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

13.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

123

 

 

11905

 

2765

 

902

 

Ижродаги мурожаатлар

 

17

 

758

 

136

 

869

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

106

 

11155

 

2628

 

38

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

133

 

19

 

69

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Ишонч телефон

(+9989 71) 268-94-04

(+9989 71) 268-07-07

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

 

Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар