Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Жамоатчилик Назорати Ва Оммавий Ахборот Воситалари
Фотогалерея
Видеогалерея
Жамоатчилик назорати ва оммавий ахборот воситалари - Бўлимга қайтиш

Андижонда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ташаббуси билан ўтказилган тадбирда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, олимлар, ушбу вилоятлар Кенгашлари депутатлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлимлари вакиллари иштирок этди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган Ҳаракатлар стратегияси ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама уйғун ва жадал ривожлантириш, барча соҳаларни модернизация қилиш ва эркинлаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши таъкидланди. Мазкур ҳужжатдаги бешта устувор йўналишдан биринчиси давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, бу жараёнда фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтиришга қаратилган. 

– Тадбирда жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, бу борада соҳа ходимларининг касбга оид билим ва малакасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди, – дейди Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори А.Абдуллаев. – Ҳаракатлар стратегиясининг мақсад ва вазифалари, мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш борасида қатор вазифалар белгилиб олинди. 

“Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари”, “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг муҳим масалалари”, “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг асосий йўналишлари”, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини ёритишнинг муҳим жиҳатлари” мавзуларида маърузалар тингланди. 

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА

16.03.2017

http://uza.uz/oz/society/zhamoatazorati-va-ommaviy-akhborot-vositalari--15-03-2017

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 69
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

13.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

123

 

 

11905

 

2765

 

902

 

Ижродаги мурожаатлар

 

17

 

758

 

136

 

869

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

106

 

11155

 

2628

 

38

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

133

 

19

 

69

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Ишонч телефон

(+9989 71) 268-94-04

(+9989 71) 268-07-07

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

 

Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар