mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Грампластинкалар, Аудиокассета Ва Лазерли Дискларни Ишлаб Чиқариш, Ёзиш, Кўпайтириш Ва Реализиция Қилиш Фаолиятини Лицензиялаш Тартиби Ҳамда Лицензия Олиш Учун Аризалар Қабул Қилиниши Ташкил Этилганлиги Тўғрисидаги Ахборотларни Бериш
Фотогалерея
Видеогалерея
Грампластинкалар, аудиокассета ва лазерли дискларни ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва реализиция қилиш фаолиятини лицензиялаш тартиби ҳамда лицензия олиш учун аризалар қабул қилиниши ташкил этилганлиги тўғрисидаги ахборотларни бериш
 

     Хизматдан фойдаланиш

 

Тақдим этиладиган ариза шакллари:

  - Ариза 
  - Ариза (муддатини узайтириш)

 Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги № 498-сонли «Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида» қарори асосида амалага оширилади. 

  Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

  а) лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: 
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасидаги ҳисоб рақами - юридик шахс учун; 
  фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) ва мазкур фаолият тури амалга ошириладиган муддат; 
  б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси; 
  в) ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат. 
  Лицензия талабгори томонидан ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади: 
  а) грамплацинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш ва ёзиш фаолиятини амалга ошириш учун мавжуд моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа техник воситалар тўғрисидаги ма
ълумотлар;
  б) грампла
стинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни кўпайтириш фаолиятини амалга ошириш учун: 
  лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган бино ва хоналарга мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат;
  ёнғин ва санитария-
эпидемиология назорати органларининг мавжуд бино ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария ва гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси; 
  лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар тўғрисидаги ма
ълумотлар; 
  в) грамплацинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни сотиш фаолиятини амалга ошириш учун: 
  лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган бино ва хоналарга мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат;
  ёнғин ва санитария-
эпидемиология назорати органларининг мавжуд бино ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария ва гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси; 
  касса апаратининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат - грамплацинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни нақд пулга чакана сотишни мўлжаллаётган лицензия талабгорлари учун. 
  Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга 
йўл қўйилмайди. 
  Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали этказиб берилади. 
  Ҳужжатлар ишчи органнинг ма
ъсул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). 
  Ишончсиз ёки нотўғри ма
ълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради. 

  

 

 

Размер: 51KB



Печать 02 Август 2014 Ўқилди: 1768


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

503

 

 

489

 

235

 

Ижродаги мурожаатлар

 

54

 

77

 

99

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

449

 

412

 

136

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

15

 

16

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар