mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Бизнесни Ривожлантириш Ва Бошқариш, Тадбиркорлик Ривожлантиришни Молия-Кредит Бўйича Қўллаб-Қувватлаш Масалаларига Доир Ахборотлар Тақдим Этиш.
Фотогалерея
Видеогалерея
Бизнесни ривожлантириш ва бошқариш, тадбиркорлик ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар тақдим этиш.
 
Маълумки, иқтисодиётнинг реал сектори соҳасидаги корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб қувватлашни таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Бунда асосий эътибор кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга, айниқса янги ишчи ўринларини ташкил этиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришни янада кенгайтиришга қаратилди. Натижада, 2012 йил январ-май ойларида тижорат банклари томонидан барча молиялаш манбалари ҳисобидан ажратилган кредитлар ҳажми 2011 йил шу даврга нисбатан 1,4 баробарга кўпайиб, 90,3 млрд. сўмни ташкил этди. Кредит маблағларининг 63 млрд. сўми ёки 70,0 фоизи узоқ муддатли кредитлар ҳиссасига тўғри келган.
Кичик бизнес субъектларига микрокредитлар ажратиш борасида ҳам зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида барча молиялаш манбалари ҳисобидан мазкур соҳага 24,8 млрд.сўм миқдорида микрокредитлар ажратилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробарга ўсиш таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ–3434-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тижорат банк филиаллари томонидан тадбиркор аёлларга жами 5,5 млрд. сўм кредитлар ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-308-сонли қарорига асосан тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобига жами 1749 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги «Озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-1047-сонли қарорини вилоятда бажарилишини таъминлаш мақсадида хисобот даврида вилоят банклари томонидан 9,6 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сонли қарорига асосан ҳисобот даврида вилоят банклари томонидан 12,4 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳисобига 5005 та янги ишчи ўринлари яратилган.
 
 
 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
Манзил: 100001 Тошкент ш., Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 6 уй 
Мўлжал:  Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри 
Тел/факс: (99 871) 252-57-39
E-mail: webmasters@cbu.uz
 
 
 
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
 
Манзил: 100047 Тошкент ш., Матбуотчилар кўчаси, 6 уй 
E-mail: info@chamber.uz
Телефон:  +998 71 150-60-00, 232-09-01
Факс: +998 71 232-09-03
 
 
 
 36,5 КБ (37 376 байт)
 
 

 



Печать 02 Август 2014 Ўқилди: 2045


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

503

 

 

489

 

235

 

Ижродаги мурожаатлар

 

54

 

77

 

99

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

449

 

412

 

136

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

15

 

16

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар