mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Доимий Комиссиялар Йиғилишларида 10.01.2013 Йил
Фотогалерея
Видеогалерея
Доимий комиссиялар йиғилишларида 10.01.2013 йил

  2013 йилнинг 10 январида халқ депататлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Коммунал хўжалик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

  Йиғилишни комиссия раиси Ҳусниддин Маҳкамов олиб борди.

  Унда доимий комиссиянинг 2013 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди. Тасдиқланган режага асосан доимий комиссия ваколатига кирувчи масалаларни ўрганиш юзасидан соҳанинг малакали мутахассислари жалб этилган ҳолда ишчи гуруҳ тузилиши ва ўрганиш натижаларига кўра таҳлилий маълумот тайёрланиши белгиланди.

  Шунингдек, йиғилишда йил давомида сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, фуқароларни қабул қилиш, сайловчиларнинг таклиф ва истаклари асосида тегишли давлат  идораларига мурожаатлар қилиш, фуқаролар билан электрон тизим орқали алоқани кенгайтириш, депутатлик фаолияти юзасидан оммавий-ахборот воситаларида чиқишлар қилиш, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий вебсайтига тегишли маълумотлар киритиб бориш ҳамда долзарб масалалар бўйича шаҳар Кенгаши сессияларида кўриб чиқиш  учун  таклифлар тайёрлаш каби қатор масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

  Комиссия йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик  органлари фаволиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2012 йил 25 декабрдаги йиғилиши қароридан келиб чиқадиган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

  Доимий комиссия йиғилишида Ободонлаштириш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси ва «Тошкент иссиқлик маркази» акциядорлик жамияти фаолиятини, “Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида”ги ва шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилишини ўрганиш, шаҳар коммунал хўжалиги ва экологияси ҳамда комиссия ваколатига доир бошқа масалалар ҳам  кўриб чиқилди.

 

***

 

  2013 йилнинг 10 январида халқ депататлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.

  Йиғилишни комиссия раиси Нурилла Насимов олиб борди.

Унда доимий комиссия аъзолари учун жорий йилдаги вазифалари тақсимоти, шахсий иш режалар,  комиссиянинг ўтган  йилги  фаолияти ва қабул қилинган қарорларнинг  ижроси ҳамда сайлов округларида сайловчилар билан мунтазам учрашувлар ўтказиш, фуқароларни қабул қилиш, сайловчиларнинг таклиф ва истакларини ўрганиб, тегшли давлат идораларига мурожаат қилиш, сайловчилар билан электрон почта орқали алоқа қилишни кучайтириш, оммавий-ахборот воситаларида чиқишлар қилиш, шаҳар ҳокимлигининг расмий  веб-сайтидаги доимий комиссия фаолиятини бойитиб бориш, долзарб масалалар бўйича  шаҳар Кенгаши сессиясига таклифлар киритиб боришга оид масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

  Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик  органлари фаволиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2012 йил 25 декабрдаги йиғилиши қароридан келиб чиқадиган вазифалар комиссия аъзолари томонидан атрофлича муҳокама этилди.

  Бундан ташқари комиссия йиғилишида,  Тошкент шаҳрида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, соғлом авлодни шакллантириш, оналар ва болаларни муҳофаза қилиш,  болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш, болалар спорти объектларидан фойдаланиш самарадорлигини юксалтириш каби қатор масалалар кўриб чиқилди.

*** 

  2013 йилнинг 10 январида халқ депататлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.

 

 

  Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Маҳаллий ҳокимият вакиллик  органлари фаволиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси халқ депутатлари  маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини таҳлилий ўрганиш натижалари юзасидан 2012 йил 25 декабрда бўлиб ўтган йиғилиш қароридан келиб чиқадиган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

 

  Шунингдек, Тошкент шаҳрида саноатда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан янгилаш ва шу мақсадда инвесторларни жалб қилган ҳолда жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга оид вазифаларнинг Тошкент шаҳрида ижросини ўрганиш,  2013 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш,  саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш масаласи ва туман ҳокимларининг ҳисоботларини муҳокамага қўйиш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

  Шу билан бир қаторда доимий комиссия аъзоларининг  жорий йилдаги вазифалар тақсимоти, шахсий иш режалар,  сайлов округларида сайловчилар билан мунтазам учрашувлар ўтказиш, фуқароларни қабул қилиш, сайловчиларнинг таклиф ва истакларини ўрганиб, тегишли давлат идораларига мурожаатлар киритиш ва унинг ижросини назорат қилиш, сайловчилар билан электрон почта орқали алоқа қилишни кенг йўлга қўйиш, комиссия аъзоларининг оммавий-ахборот воситаларида фаол иштирокини таъминлаш,  шаҳар ҳокимлигининг расмий  toshkent.uz веб-сайтига мунтазам материаллар тақдим этиб бориш, долзарб масалалар бўйича  шаҳар Кенгаши сессиясига таклифлар киритиб боришга оид масалалар ҳам кўриб чиқилиб тегишли қарор қабул қилинди.

  “Тошкент оқшоми” газетаси, 2013 йил 10 январь



Печать 25 Июль 2014 Ўқилди: 1173


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

07.08.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

503

 

 

489

 

235

 

Ижродаги мурожаатлар

 

54

 

77

 

99

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

449

 

412

 

136

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

15

 

16

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар