mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Кенгашнинг Йиллик Иш Режаси Тўғрисида
Фотогалерея
Видеогалерея
Кенгашнинг йиллик иш режаси тўғрисида

  2012 йилнинг 28 декабрида бўлиб ўтган халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашинингсессиясида Кенгаш ва унинг доимий комиссияларининг 2013 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.

  Юртбошимизнинг 2012 йил 16 мартдаги халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган қўшимча чора-тадбирларнинг ижроси кўриб чиқилади.

  Бундан ташқари “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсманнинг) Тошкент шаҳридаги минтақавий вакилининг
2012 йилдаги фаолияти кун тартибига қўйилди.

   “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси юзасидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш юзасидан устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Сергели тумани ҳокимларининг ҳисоботлари муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилиниши белгиланди.

  Шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари С.Бобоқулов ва Д.Қосимовларнинг депутатлик фаолиятлари юзасидан ҳисоботлари эшитилади.

  “Обод турмуш йили” давлат дастурининг устувор вазифалари ва 2013 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилаётган ишлар атрофлича кўриб чиқилади.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги                «Соғлом авлодни шакллантириш, оналар ва болаларни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида»ги ҳамда 
  2009 йил 1 июлдаги «2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларини янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора тадбирлари Дастури тўғрисида»ги Қарорларининг Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан ижроси таъминланишига оид масалаларни кўриб чиқиш иккинси чоракда бўлиб ўтадиган сессия кун тартибига киритилди.

  Шунингдек, Бектемир ва Олмазор туман ҳокимларининг ҳамда Коммунал хўжалик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг фаолияти ҳамда         Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари М.Қосимов ва К.Шокироваларнинг депутатлик фаолиятлари юзасидан ҳисоботлари муҳокама этилади.

  Йиллик иш режасида бўлиб ўтадиган сессияда        Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови,      Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 5 декабрдаги “2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури” тўғрисидаги қарорининг ҳамда       “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги “Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар жалб этишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Фармонининг ижроси юзасидан Тошкент шаҳрига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича Тошкент шаҳар ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси томонидан олиб борилаётган ишларни кўриб чиқиш белгиланди.

  Шунингдек, иш режада бўлиб ўтадиган сессия кун тартибидан Чилонзор, Учтепа ва Ҳамза туман ҳокимларининг ҳамда  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Н.Эшметова ва А.Толибжоновларнинг депутатлик фаолиятлари юзасидан ҳисоботлари  ўрин олган.

  Бундан ташқари Тошкент шаҳрини 2013 йил иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш якунлари ҳамда 2014 йилда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга доир вазифалар, Тошкент шаҳри давлат бюджети ижроси ва 2014 йил бюджети лойиҳасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловлари якунлари, кун тартибидаги масалалар бўйича Миробод, Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туман ҳокимларининг ҳисоботларини муҳокама қилиб, тегишли қарорлар қабул қилиш кўзда тутилган.

  Шунингдек, унда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссиясининг фаолиятини  кўриб чиқиш ҳамда         халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари М.Абдуллаев ва А.Искандаровларнинг депутатлик фаолиятлари юзасидан ҳисоботларини муҳокама қилиш белгиланган.

  Бундан ташқари халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги доимий комиссияларнинг йиллик иш режаси ҳам  тасдиқланди.                    Унга кўра  доимий комиссия аъзоларининг ҳар ойда олиб борадиган  назорат фаолияти, қонунлар қа қарорлар ижросини таъминлашга кўмаклашиш,  туман ҳокимликлари фаолиятини ўрганиш,  оммавий-ахборот воситаларида чиқишлар қилиш, Депутатлар томонидан ўз округларида сайловчилар билан учрашиш, сайловчиларнинг фикрлари ва таклифларини ўрганиб чиққан ҳолда тегишли ижро органларига мурожаатлар қилиш, шунингдек электрон почта орқали сайловчиларнинг мурожаатлари билан ҳам ишлаш, лозим ҳолларда доимий комиссия йиғилишларида ва сессияларига таклифлар киритиш ва бошқа муҳим масалалар ўз аксини топган.

  Шунингдек, ушбу сессияда Кенгашнинг йиллик иш режаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳининг 2013 йилга мўлжалланган иш режаси ҳам тасдиқланди.

“Тошкент оқшоми” газетаси, 2013 йил 10 январь



Печать 25 Июль 2014 Ўқилди: 1232


Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 36
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

01.03.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

98

 

 

315

 

202

 

Ижродаги мурожаатлар

 

23

 

114

 

136

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

75

 

201

 

66

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

15

 

16

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар