mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Инсон, Унинг Ҳуқуқ Ва Эркинликлари Ҳамда Манфаатлари – Энг Олий Қадрият
Фотогалерея
Видеогалерея
Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари – энг олий қадрият

  Яқинда Тошкент шаҳар Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси ва Сенатнинг кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи Тошкент шаҳар ишчи гуруҳи томонидан “Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида сенаторлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг ҳудудий муаммоларни ҳал қилишдаги роли” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, сиёсий партия раҳбарлари, туман ҳокимлари, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.

  Семинарни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси  Р.Усманов кириш сўзи билан очиб берди.

  Семинар-тренинг ишида қатнашган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси М.Ражабова Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир” номли маърузаси талабларидан келиб чиқадиган сенаторлар ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари вазифаларининг моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

  Шунингдек, семинарда давлатимиз раҳбарининг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли мавзуидаги маърузасидан келиб чиқадиган устувор йўналишлар муҳокама қилинди.

  Мавзу бўйича атрофлича фикр алмашишлар, мунозаралар бўлди ҳамда таклиф ва истаклар билдирилди. Қуйида ушбу семинар-треннинг иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари билан яқиндан таништирамиз.

  Дамир СИДИКОВ, Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг масъул котиби, сенатор:

  -Депутат сайловчилар олдида жавобгарликни ҳис этган ҳолда фаолият кўрсатиш кўникмасини ҳосил қилиши зарур, чунки унинг ўз сайловчилари олдида амалга оширган ишлари ҳақида йилида камида икки маротаба ахборот бериши қонунда мустаҳкамлаб қўйилган.

  Бугунги анжумандан фойдаланиб, Сенат комиссиясининг жойлардаги ишчи гуруҳлар фаолиятини янада кучайтириш зарурлигини инобатга олган ҳолда халқ депутатлари шаҳар Кенгашлари раҳбарлари эътиборини шунга қаратмоқчимизки, ишчи гуруҳларининг аъзолари зиммаларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида адо этиши учун уларга етарли шарт-шароит яратиб бериш, бунинг учун эса ҳокимликларнинг ташкилий назорат гуруҳлари, Кенгашларнинг доимий комиссиялари раислари уларни маълумотлар билан таъминлаши зарур. Ишчи гуруҳ раҳбари бўлган ҳар бир сенатор халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари ўзларига юклатилган вазифаларни тўла-тўкис бажаришларига, ўз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ долзарб ва муҳим масалалар депутатлар томонидан чуқур ўрганиб таҳлил қилинишига, айниқса “Обод турмуш йили” Давлат дастури туман ёки шаҳардаги давлат ёки нодавлат ташкилотлар томонидан ижро этилишига оид масалаларни йил давомида сессия ёки мажлисларда муҳокама қилиб, нуқсон-камчиликларни бартараф этишга ўз вақтида киришилишига эътибор бериши зарур.

  Шунингдек, “Обод турмуш йили” Давлат дастурининг ижроси депутатлар корпуси диққат марказида бўлиши лозим.,

  Хулоса қилиб айтганда, Сенат комиссияси ишчи гуруҳи эртадан бошлаб, ўз фаолиятини танқидий ўрганиб, уни янада кучайтиришга киришади. “Ишчи гуруҳларнинг фаолият тартиби”да белгиланган вазифалар амалга ошириш баробарида, доимий равишда Кенгашлар ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятига оид ахборотни Сенат комиссиясига юборилишини таъминлайди. Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар оҳир оқибатда Кенгашлар, доимий комиссиялар ва депутатларнинг бунданда самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашади.

  Дилшод ШОУМАРОВ, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати:

  -Маълумки, сайловчиларимиз ўз  муаммолари билан бирламчи тарзда ўз депутатларига мурожаат қилишади. Фуқаролар мурожаатлари асосида турли корхона ва ташкилотларга депутатлик сўровномалари жўнатилади. Ўрни келганда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, кўплаб идоралар бизнинг сўровларимизга жиддий ёндошиб, уни узил-кесил ҳал қилишга ҳаракат қилишади. Шу билан бир қаторда депутатлик сўровномларига талаб даражасида ёндошмайдиган раҳбарлар ҳам йўқ эмас. Шундан келиб чиққан ҳолда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари орасида фуқаролар мурожаатлари асосида расмийлаштирилган депутатлик сўровномларига алоҳида эътибор қаратиш тўғрисида тушинтириш ишлар олиб борилиши, лозим бўлса улар учун ушбу масала юзасидан семинар ўтказилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки депутат у ёки бу ташкилотга мурожаат этар экан,  демак фуқаролар кўтарган муаммо турибди. Уни тез ҳал этиш, агар у камчилик бўлса, тезкорлик билан ҳамжиҳатликда бартараф этиш чораларини кўриш керак.

  “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунда белгиланган ўз ҳуқуқларимиздан фойдалана билишимиз лозим.

  Алишер МАҲМУДОВ, Ўзбекистон Респуликаси Олий Мажлиси Сенатининг Раҳбарияти ҳузуридаги котибият референти :

  -Шуни алоҳида қайд этиш керакки, сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакат иқтисодий тараққиётининг муҳим шарти сифатида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бандлик, инвестиция ва бошқа давлат дастурларини ишлаб чиқишда ҳудудларнинг салоҳиятидан келиб чиқиш ёндашилаётгани, ҳар бир ҳудуднинг ўз географик жойлашуви, иқтисодий жиҳатларидан келиб чиқиб, ривожланиш дастурлари ишлаб чиқилаётганининг боиси ҳам ана шунда. Албатта, ҳудудларнинг барқарор тараққий этиши, шубҳасиз, мамлакат тараққиётининг асосий омили ҳисобланади. Шу боис давлатимиз раҳбари ҳар бир вилоятда фаоллар йиғилишида нутқ сўзлаганда, айнан маҳаллий вакиллик органлари вакилларини фаол, ташаббускор бўлишга ундаб, ҳудудларни ривожлантириш улар масъул эканлигини таъкидлаб келади.

  Сўнгги йилларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари фаолиятида изчил ўсиш кузатилиб, Кенгаш ва доимий комиссиялар сессия ва мажлисларида ҳудудлар учун муҳим аҳамиятга эга масалаларни муҳокама этиш ва ҳал қилишда қонунчиликда белгиланган тартибда фаол иш олиб боришмоқда.

  Аммо Сенатнинг Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан олиб борилган мониторинг ва ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, аксарият маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига хос бўлган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожига тўсиқ, ғов бўлган долзарб муаммолар ва масалалар мавжудлигини кўрсатди.

  Хулоса ўрнида айтиш жоизки, юртбошимизнинг йил якунларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишидаги маърузаларида такрор-такрор қайд этилган ҳар бир ҳудуднинг хусусиятидан келиб чиқиб, у жойлардаги энг муҳим муаммоларга сенаторлар ва депутатлар ўз вақтида эътиборни қаратган ҳолда Кенгаш ёки доимий комиссия томонидан муҳокама қилиниб, масаланинг ечимини топишга бевосита иштирок этиши Обод турмуш йилида халқимиз фаровонлигини оширишга, турмуш тарзини янада яхшилашга беназир ҳисса қўшган бўлар эди. Бу эса ўз навбатида сенатор ёки депутат деган юксак мақомни оқлаш омили ҳисобланади.

  Нурилло НАСИМОВ, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг  депутати, Ижтимоий-маданий масалалар бўйича доимий комиссия раиси:

  -Депутатлик фаолиятимиз давомида жойлардаги  аҳолини безовта қилаётган муаммоларни аниқлаш, муҳокама қилиш ва уларни муддатида бартараф этиш, ўз-ўзидан жойдаги тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувликни, осойишталикни таъминлашга пухта замин яратади.

  Депутатлар томонидан жойларда ўтказилган  учрашувлар, ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида ўз ваколати доирасида муаммоли масалалар ҳал этиб келинмоқда. Энг муҳим ижтимоий-иқтисодий дустурлар ҳамда шаҳар Кенгашининг ҳаракат дастурига фуқаролар мурожаатлари асосида тегишли таклифлар киритилиб,уларнинг ижроси юзасидан  тегишли ишлар олиб борилмоқда.

  Ҳудудий муаммоларни аниқлаш, муҳокама қилиш ва ҳал этишнинг ўзига хос жиҳатлари  мавжуд.  Бугунги семинар бу каби долзарб масалаларга тўла ойдинлик киритди деб ҳисоблайман. Семинар иштирокчилари томонидан билдирилган қимматли фикрлардан фойдаланиб, ундан  амалда фойдаланишимиз лозим.

  Дониёр АЮПОВ – халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси раҳбари:

  -Ҳудудлар учун долзарб ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган масалалар, яъни ҳудудий муаммоларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида муҳокама қилишда сиёсий партиялар депутатлик гуруҳларининг иштироки муҳим аҳамият касб этади.

  Ўзбекистонда сиёсий партиялар фаолиятига оид қонунчиликни тизимли тарзда такомиллашиб бориши натижасида сиёсий партияларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва роли, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишдаги иштироки, давлат ва маҳаллий даражадаги дастурлар ижросини таъминлашдаги фаоллиги юксалиб бормоқда.

  Бу борада сиёсий партиялар ўз электоратини ташвишга солувчи ижтимоий-иқтисодий масалаларни чуқур ўрганиб чиқиш, уларни ҳал этиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш керак бўлади.

   Жойларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигига тўсқинлик қилаётган жиддий камчиликларни аниқлаб, қайд этилган камчиликлар устида очиқ ва конструктив муҳокамалар ўтказиш керак. Ўзига юклатилган мажбуриятларни бажара олмаётган давлат, хўжалик органлари раҳбарларини асосли танқид қилиш, партия дастури ва электорат манфатларидан келиб чиқиб, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш бўйича чуқур ўйланган, муқобил, рақобатбардош лойиҳалар ва дастурлар ишлаб чиқиш, шунингдек, давлат структуралари раҳбарларининг ўзига ишониб топширилган тармоқларида қонун ҳужжатлари ижроси бўйича эшитувлар олиб боришларини мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.

  Фазлитдин РАВШАНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари:

  -Аҳоли орасида демократик қадриятларни мустаҳкамлашда сиёсий партия вакилларидан иборат депутатлик гуруҳи фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Шу ўринда  Тошкент шаҳри давлат сиёсатини оширишда депутатлар бир қатор йўналишларга алоҳида эътибор қаратишлари лозим.

  Жумладан, олий таълим муассасалари битирувчиларини эгаллаган касби бўйича бандлигини таъминлаш масаласида  муаммолар мавжуд. Бу борада ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш пайти келди деб ўйлайман.

  Бундан ташқари маҳаллий депутатлик гуруҳлари томондан жойларда, айниқса маҳаллаларда аҳоли фаровонлиги йўлида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг кенг тарғибот қилиш лозимлигини мақсадга мувофиқ деб биламан.

  Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида ҳудудларда саноат салоҳиятини оширишдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг  мавқеини янада оширишимиз керак бўлади. Бу борада ишлаб чиқариш ва экспорт, маркетинг ва маҳсулотларни сотишга бағишланган ўқув машғулотлари, семинарлар ва кўргазмалар ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

  Шу билан бир қаторда шаҳарда чиқиндиларни қайта ишлаш, коммунал таъмирлаш, соғлиқни сақлаш, бозорларда савдо-сотиқ китобини терминаллаштириш борасида депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада жонлантириш ва уни қонуний асосда ташкил этиш учун ўзимизнинг ҳиссамизни қўшишимиз керак.

  Рустам ҚОСИМОВ, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, “Миллий Тикланиш” демократик партиясининг Тошкент шаҳар Кенгшаи раиси:

  -Бугунги бўлаётган ўринли мулоҳаза таклифлардан хулоса чиқарган Ўзбекистон «Миллий тикланиш» Демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи номидан фаолиятимизни жонлантириш мақсадида бир неча таклифларни  беришни лозим деб биламани.

  Биринчидан, сайловчилар билан мурожатларни электрон кўринишда қабул    қилишни ривожлантириш, иккинчидан Кенгаш таркибидаги комиссиялар фаолиятини янада кенгроқ ёритиб боришимиз, муҳокама этилаётган масалаларни жамоатчиликка мунтазам, мукаммал етказиб туришни ўзимизнинг бурчимиз деб билишимиз керак. 

  Шу ўринда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашидаги депутатлик гуруҳимиз фаолиятида ҳам ушбу йил кескин ўзгаришлар бўлади деб тўла ишонч билан айта оламан.

Равшан ФОЗИЛОВ, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, ЎзЛИДЕП депутатлари гуруҳи раиси:

  -Бугунги семинарда кўрилаётган масалалар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатимизда демократик ислоҳатлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда маҳаллий Кенгашдаги депутатларнинг ўрни ва вазифаси, қолаверса масъулияти ошиб бораётганлигидан далолат беради.

  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси халқ депутатлари маҳаллий Кенгашидаги депутатлар гуруҳи фаолиятини тубдан яхшилашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Бу борада партиявий тавсиялар ва кўрсатмалар ишлаб  чиқилиб, жойларга юборилмоқда.

  Олиб борилган саъй-ҳаракатларимиз натижасида депутатлар фаолиятида самарали ўзгаришлар бўлмоқда. Жойлардаги муаммоларни ҳал қилишда партиядан сайланган доимий комиссия аъзолари депутатлик ва жамоатчилик назоратининг барча шаклларидан фойдаланишга асосий эътибор қаратиб келишмоқда.

  Шу билан бир қаторда пойтахт иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик кўламини янада оширишЮ, мролиявий-иқтисодий жиҳатдан ночор аҳволга тушиб қолган корхоналарни соғломлаштириш билан боғлиқ ишларга кўмаклашиш учун етарли имколниятлар бўлсада, бу борада депутатлар гуруҳи томонидан олиб борилаётган ишларни талаб даражасида деб бўлмайди.

  Бугун семинарда билдирилган таклифлар асосида биз келгусидаги ишларимизни фаоллаштириш нуқтаи-назаридан қайта кўриб чиқишимизни лозим деб ҳисоблайман.

Учқун ШАЙИМҚУЛОВ, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси:

  -Ҳақиқатан ҳам, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ҳал этишда маҳаллий Кенгаш депутатларининг иштироки жуда муҳим, айниқса сиёсий партия гуруҳлари бу борада ўзининг фаоллигини кўрсатиши лозим бўлади. Чунки, ҳар бир партия ўз электорати манфаатларини ҳимоя қилар экан, уларни қийнаётган долзарб муаммоларни бартараф этиш, ечимини ижобий ҳал қилиш ҳар бир партиянинг, депутатнинг, керак бўлса депутатлик гуруҳларининг устувор вазифаси ҳисобланади. 

  Бизнинг депутатлик гуруҳларимиз назорат фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга асосий эътиборини қаратган ҳолда, айрим муҳим масалалар бўйича Қонунлар, Сенат қарорлари ва тавсиялари, мамлакатимиз Президентининг Фармонлари, ҳукумат қарорларининг жойлардаги ижросини назорат қилиш ҳамда бу бўйича ҳудудларнинг аниқ ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ечиш каби вазифаларни ўзининг бош йўналиши деб ҳисоблайди ва қонун белгилаб берган ваколатларга таяниб, уни ижро этишга ҳаракат қилади.

  Шунингдек, гуруҳимиз  партиянинг 2011-2014 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурига мувофиқ, жорий йилнинг иккинчи чорагида Миробод, Мирзо Улуғбек, Ҳамза туманларида ижтимоий ва коммунал инфратузилма соҳасида фаолият юритувчи корхона ва ташкилотларнинг самарали ишлашини таъминлаш, учинчи чоракда эса Бектемир, Юнусобод ва “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида ҳудудий бандлик дастурларининг ижро этилиши ҳамда Юнусобод, Бектемир, Чилонзор, туманларида аёллар ва ёш оналар саломатлигини тиклаш ва ижтимоий хавфли касалликлар профилактикаси борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш, олиб борилаётган ишлар юзасидан эса мониторинг ўтказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

  Бундан ташқари бандлик дастурининг пойтахтимиздаги ижросига доир масалани шаҳар Кенгаши сессиясига олиб чиқиш ҳам бу йилги иш режамизда белгиланган.

  Семинар-тренингда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ф.Зияев, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Сенатнинг кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи Тошкент шаҳар ишчи гуруҳи раҳбари, сенатор Ф.Абдураҳимова ва бошқалар кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш, шаҳар иқтисодиётида хизмат кўрсатиш улушини  ошириш, саноат корхоналарини тиклаш, ночор корхоналарни соғломлаштириш, коллеж битирувчиларини ишга жойлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида янги иш ўринларини яратиш ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

  Семинар якунида кун тартибидаги масалалар  бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар маъқулланди.

  Эргаш ИСМАТУЛЛАЕВ

  26.02.2013



Печать 25 Июль 2014 Ўқилди: 974


Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 99
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

13.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

123

 

 

11905

 

2765

 

902

 

Ижродаги мурожаатлар

 

17

 

758

 

136

 

869

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

106

 

11155

 

2628

 

38

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

133

 

19

 

69

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Ишонч телефон

(+9989 71) 268-94-04

(+9989 71) 268-07-07

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

 

Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар