mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Қонун Ва Қарорлар Ижроси – Устувор Вазифа
Фотогалерея
Видеогалерея
Қонун ва қарорлар ижроси – устувор вазифа

  Аввал хабар қилинганидек, 2013 йил 9 июль куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди.  

  Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакилик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутатлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, бошқарма раҳбарлари, туман ҳокимлари, давлат ва жамоат ташкилотларининг  мутасадди раҳбарлар иштирок этди.

  Сессияни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг раиси, Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов олиб борди.

  Унда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг ижросини таъминлаш, “Обод турмуш йили” давлат дастурининг бажарилиши,  маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, соғлом авлодни шакллантириш, оналар ва болаларни муҳофаза қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш юзасидан устувор вазифаларни амалга ошириш, мактаб битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ  қамраб олиш, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

   Маълумки,  бугунги кунда инсон манфаатларини ҳимоя қилишда жойлардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, яъни маҳаллаларнинг ўрни ва роли кундан кунга ошиб бормоқда.

  Жамият ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришлар, маҳалла фуқаролар йиғинига юклатилаётган вазифаларнинг ижроси, ушбу органнинг жамият олдидаги нуфузи, ҳуқуқ ва мажбуриятларини инобатга олиб, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонунларининг янги таҳрири қабул қилинди.

  Ушбу қонунларида белгиланган қоидаларни аҳолига етказиб бериш, амалда ушбу қонун ҳужжатлар ишлашини ташкил этиш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари берилган ваколат ва вазифаларни тўғри англаб етиб, улардан тўғри фойдаланиш ва бажарилишини таъминлаш муҳим вазифалардан ҳисобланади.

  Жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Ҳозирда шаҳардаги 476 та маҳалла раиси лавозими учун кадрлар заҳираси тайёрланмоқда.

  Сессия ишида “Обод турмуш йили” давлат дастурининг бажарилиши ва Тошкент шаҳрини 2013 йил I-ярим йилликда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг якунлари ҳамда 2013 йил II-ярим йилликда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга доир вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февралдаги “Обод турмуш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги Қарорига асосан Тошкент шаҳар ҳудудий дастурини амалга ошириш бўйича бош бошқарма, бошқарма, корхона, идора ва ташкилотлар раҳбарларидан иборат шаҳар Кенгаши тузилиб, белгиланган 8 та йўналиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

  Ҳудудий дастури доирасида ободонлаштириш, турар жойлар атрофларини тартибга келтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

  Туманларда қурилиши белгиланган автотураргоҳларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилган, ҳозирда 220 та автотураргоҳлар ташкил қилиш ишлари бошланган бўлиб, шундан 93 таси фойдаланишга топширилди.

  “Намунавий маҳалла” дастури доирасида 1 босқичда 30 та маҳалла бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, тегишли ишлар олиб борилмоқда. 2 босқичда яна 38 та маҳаллаларда тегишли ишлар олиб бориш режалаштирилган.

  Шунингдек, Дастур доирасида шаҳар миқёсида 100 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар, жумладан конференция ва семинарлар ўтказилди. Шу билан бир қаторда, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, айниқса, таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида тиббий маданиятни ошириш мақсадида “Соғлом оила – юрт таянчи” номли ҳужжатли фильм суратга олинди.

  2013 йил мамлакатимизда “Обод турмуш йили” деб эълон қилинган экан, бу борадаги барча камчиликларни бартараф этиш билан жиддий шуғулланиб, Давлат дастури билан белгиланган барча режаларимизни, ушбу йўналишдаги саъйи - ҳаракатларимизни уйғунлаштириб, изчил ва мутаносиб олиб боришимизни тақазо этади .

  Бундан ташқари, Давлат ва ҳудудий дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида барча туман ҳокимликлари, бошқармалар, уларнинг туман бўлимлари томонидан ўз дастурларини қайта кўриб чиқиши, бажарувчилар ва ҳомийлар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган тадбирларни яна бир бор таҳлил этиб, уларни сўзсиз бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

  Шу билан бир қаторда Давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар базасини доимий равишда янгилаб борган ҳолда, ҳисоботларни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Мониторинг гуруҳига ўз вақтида бериб борилишини таъминлаш, жойларда амалга оширилаётган ишларни тизимли ўрганиб борилишини талаб даражасида йўлга қўйилиши таъкидланди.

  Шунингдек, сессияда Тошкент шаҳрини 2013 йил I-ярим йилликда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг якунлари ҳамда 2013 йил II-ярим йилликда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга доир вазифалар атрофлича кўриб чиқилди.

  Унга кўра, 2013 йилнинг I-ярим йиллик якунлари бўйича натижалар таҳлили асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича ўсиш суръатлари таъминланиб, кўзда тутилган прогноз параметрларининг бажарилиши кўзда тутилаётгани билдирилди.

  Жумладан, иқтисодиёт реал секторининг барча тармоқларида эришилган ижобий тенденциялар давом этганлиги боис, жорий йилнинг I ярим йиллик якунларида ялпи худудий маҳсулотнинг қарийб 8,2 фоизга ўсиши кутилмоқда, бундай иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари сифатида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 11,5 фоизга, пудрат-қурилиш ишлари ҳажмининг 8,3 фоизга, чакана савдо айланмасининг 10,2 фоизга ва умумий хизматлар ҳажмининг 9,5 фоизга ўсаётганлигини таъкидлаб ўтиш лозим.

  Амалга оширилаётган ишларнинг самараси сифатида қайд этиш мумкинки, ҳудудий тасарруфдаги корхоналар экспортида ҳам ижобий силжишлар кузатилиб ҳисобот даврида ҳудудий корхоналар томонидан маҳсулотлар экспорт қилиниши 103,2 фоизга бажарилмоқда.

  Ички бозорда талабни рағбатлантириш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолишда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури катта ўрин тутиб, жорий йилнинг Маҳаллийлаштириш дастурига 136 та ҳудудий тасарруфдаги саноат корхоналари 329 та лойиҳалар билан жалб қилинган.

  Бу эса ўтган йилниг мос даври якунлари билан таққослаганда ўсиш суръати 1,4 баробарга тенгдир.

  Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва янги технологияларни ўзлаштириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

  Шу ўринда қайд этиш жоизки, 2013 йил иқтисодий дастурининг устувор вазифалари ижросини таъминлашда тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг мустаҳкам ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, фойдаланилмаётган заҳиралар ва ишлаб чиқариш қувватлари имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларни комплекс ривожлантириш юзасидан барча тегишли ҳокимлик тузилмалари ҳаракатини сафарбар этган ҳолда аниқ дастурлар ишлаб чиқилиб, чора-тадбирлар белгиланди.

  “2013-2015 йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”га киритиш мақсадида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, кам қувватли, иқтисодий ночор, фаолият кўрсатмаётган корхоналар ва бўш бино-иншоотларга инвестициялар киритиш бўйича саноат ва хизмат кўрсатиш йўналишида 3003 та лойиҳалар ишлаб чиқилди ва мазкур лойиҳаларнинг ҳар бирига иқтисодиёт тизимига кирувчи ташкилотларидан масъуллар бириктирилди.

  Жорий йилнинг январь-июнь ойларида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларига тегишли 980 та лойиҳаларни ишга тушириш белгиланган эди. Амалда эса 1011 та объектлар ишга туширилди ва 10222 та қўшимча иш ўринлари ташкил этилди. Хусусан саноатда режадаги 230 та лойиҳага нисбатан 260 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши якунланди ва 4078 та иш ўринлари яратилди. Хизмат кўрсатиш соҳасида эса 741 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб 5984 та янги иш ўринлари яратилди.

  Шаҳарда иқтисодий ўсиш суръатларининг таъминланишида хизмат кўрсатиш соҳаси алоҳида аҳамият касб этиб, ҳисобот даврида жами 309 та, шундан 183 та маиший хизмат кўрсатиш объектлари, 84 та чакана савдо ва 31 та умумий овқатланиш шохобчалари ташкил этилиб, чора-тадбирлар доирасида белгиланган режа 2,5 баробар ортиғи билан бажарилди. Натижада жами хизматларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши ҳисобот даври якунига 59,0 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

  Кичик бизнес ва тадбиркорликни янада эркинлаштириш ва рағбатлантириш бўйича ишлар давом эттирилганлиги, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият юритишлари учун қулай шарт-шароит яратилганлиги натижасида кичик бизнес субъектлари томонидан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 14,0 фоизга ўсиши таъминланиб, уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 57 фоизга тўғри келиши кутилмоқда.

  Жорий йилда амалга оширилаётган ишларнинг бош мақсади аҳоли турмуш даражасини ривожлантиришга йўналтирилган ижтимоий дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилиб, натижаларга кўра, барча манбалар ҳисобига 80,4 мингдан зиёд янги иш жойлари яратилди ва бу борада белгиланган мақсадли кўрсаткич 119,5 фоизга бажарилди.

  Шунингдек, Тошкент шаҳрида меҳнатга лаёқатли иш билан банд бўлмаган аҳолининг бандлигини таъминлашни янада жадаллаштириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳафтанинг ҳар душанба куни бўлиб ўтадиган маҳкама селектор йиғилишида мунтазам равишда кўриб борилиши натижасида маҳаллада истиқомат қилувчи меҳнатга лаёқатли иш билан банд бўлмаган 16643 нафар фуқаролар иш билан таъминланди.

  Тошкет шаҳри учун устувор вазифалардан бири сифатида коммунал хўжалигидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш масаласига катта эътибор берилиб, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида белгиланган режалар тўлиқ бажарилиши таъминланди.

  Хусусан, 219 та уй фасадлари жорий таъмирланди, 372 та уй эшикларидаги ёғоч эшиклар металл эшиклар билан алмаштирилди, 561 та лифт кабиналари таъмирланди.

  Уй-жойлар атрофидаги 983 та ноқонуний қурилмалар бартараф этилди, 12327 та гаражлар тартибга келтирилди, шу билан бирга кўп қаватли уйлар жойлашган маҳалла ва турар жой массивларида 115,7 минг кв.м. тротуар ва йўлларни жорий таъмирлаб асфальт қилинди.

  Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш мақсадида 365,6 минг дона игна баргли ва бошқа турдаги дарахтлар, 2,5 млн донага яқин гул кўчатлари экилди.

  Шаҳар ҳудудида кўп қаватли турар жой мавзеларда 186 та янги болалар майдончалари қуриб битказилди, шу билан бирга 510 та болалар майдончалари таъмирланди.

  Шу билан бир қаторда, жорий йилнинг I ярим йиллик якунлари натижаларига кўра иқтисодиётнинг етакчи баъзи саноат корхоналари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш суръатлари пасайгани кўзга ташлангани таъкидлаб ўтилди. Ушбу масала билан туман ҳокимликлари, Иқтисодиёт бош бошқармаси, Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси, Статистика бошқармаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, тегишли бошқарма ва ташкилотлар билан биргаликда жиддий шуғулланиши тегишли шаҳар ва туман комиссиялари биргаликда вазиятга танқидий баҳо берган ҳолда, мавжуд аҳволни яхшилаш юзасидан самарали чоралар кўрилишини тезлаштиришлари зарурлиги белгиланди.

  2013 йилнинг II-ярим йиллигида Тошкент шаҳри иқтисодиётини изчил ўсишини таъминлаш борасида зарур йўналишлар белгилаб олинди.

  Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш, банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш борасида мунтазам ишлаш, айниқса, кичик бизнес ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш ишларига алоҳида эътибор қаратиш муҳим вазифадир.

  Шунингдек, сессияда “2013-2015 йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” доирасида  1351 та саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларига оид инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги қувватларни ишга тушириш чораларини кўриш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш мақсадида барча йўналишлар ҳисобига жами 186 мингдан зиёд янги ишчи ўринларини яратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

  Сессия кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси, кенгаш раисининг ўринбосари А.Акромовнинг ҳисоботи тингланди.

  Маълумки, мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат, амалга оширилаётган ана шу туб ислоҳотлар ва бунинг натижасида қўлга киритилаётган улкан ютуқларимиз моҳиятини аҳоли кенг қатламларига тушунтириш, ёшлар одоб-ахлоқи, таълим-тарбиясига эътиборли бўлиб, маънавий тарғиботни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси  Президентининг “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қарори алоҳида аҳамият касб этади.

  Жорий йилда туман Маънавият ва маърифат кенгашлари ҳамда Маънавият тарғибот марказининг шаҳар ва туман бўлимлари фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди ҳамда иш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижрога йўналтирилди.

Довомини ўқиш...



Печать 25 Июль 2014 Ўқилди: 1224


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

128

 

 

315

 

235

 

Ижродаги мурожаатлар

 

40

 

102

 

99

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

88

 

213

 

136

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

15

 

16

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар