mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Маҳалла Раислари Ва Уларнинг Маслаҳатчилари Сайловига Тайёргарлик Бошланди
Фотогалерея
Видеогалерея
Маҳалла раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик бошланди
  2013 йил 3 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг катта мажлислар залида фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Тошкент шаҳар комиссиясининг биринчи кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
  Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутатлари, туман ҳокимликларининг Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонднинг шаҳар ва туман бўлими раҳбарлари, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
  Йиғилишни Фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Тошкент шаҳар комиссияси раиси, халқ дпутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати С.Бобоқулов олиб борди.
  Унда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ҳамда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонунларини амалга татбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан 2013 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида навбатдаги сайловни ўтказиш масалалари атпрофлича кўриб чиқилди.
  Семинар тарзида ўтказилган йиғилиш қатнашчилариТошкент шаҳрида фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловиниташкил этиш ва ўтказиш борасида бир қатор ишлар олиб борилганлиги ва кўмаклашувчи комиссиялар олдида турган масалалар қайд этиб ўтилди.
  Жумладан, сайлов ўтказишга амалий ёрдам бериш мақсадида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси томонидан ишлаб чиқилган услубий тавсиялар намуналарини электрон версияси туманларга етказилганлиги айтиб ўтилди.
  Тошкент шаҳридаги Миробод ва Олмазор туманларида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлари тузилишининг бориши тўғрисидаги туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарларининг ахборотлари тингланди. Шунингдек «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонун (янги тахрирда) ижросини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.
  Фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Тошкент шаҳар комиссияси кўрилган масалар юзасидан қарор қабул қилинди. Унга кўрамаҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи шаҳар комиссиясининг иш режаси, ушбу сайловни ташкил этиш юзасидан бажарилиши лозим бўлган тадбирлар режаси тасдиқланди.
  Бундан ташқари туман кўмаклашувчи комиссиялари зиммасига маҳалла оқсоқолига “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгилаб қўйилган талаблар асосида номзодлар танлашда кўмаклашиш, маҳалла ҳузуридаги ишчи гуруҳларига амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси топширилди.
  Шунингдек, маҳалла ишчи гуруҳлари томонидан вакиллар сайловини ташкил этишга кўмаклашиш, вакиллар сайловлари йиғилишларида иштирок этиш, 15 ноябргача туманларда маҳалла оқсоқолларини ва ишчи гуруҳи раисларини таклиф этган ҳолда кўргазмали сайловлар ўтказиш ва ундан келиб чиққан ҳолда қўшимча вазифалар белгилаб олишга келишилди.
  Жойларда бўлиб ўтадиган сайлов йиғилишларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман ҳокимининг ўринбосарлари, бўлим ва бошқарма раҳбарлари, масъул ходимларни сафарбар этиш, мазкур даврда тумандаги тегишли коммунал, муҳандислик ва ободонлаштириш хизматлари фаолиятини янада жонлантириш зарурлиги билдирилди.
  Маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлар ташкил этиш, уларни маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ҳақида хабардор қилиш, марказий кўча, маҳалла гузарлари ва аҳоли гавжум жойларда сайловга чорловчи шиорлар ўрнатилишини таъминлаш чораларини кўриш тавсия этилди.
  Бундан ташқари, шаҳар кўмаклашувчи комиссияси томонидан жорий йилнинг 25 октябригача туманларда маҳалла оқсоқоллари ва ишчи гуруҳи раислари билан жадвал асосида семинарлар ўтказишга келишилди.
  Йиғилиш кун тартибидаги масалар юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари И.Бердибеков, Миробод тумани ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари М.Раҳимбердиева, Олмазор тумани ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари А.Акрамов, Ахборот хизмати раҳбари Ҳ.Эрматов, Маҳалла» хайрия жамоат фондининг шаҳар бўлими масъул ходими Н.Мусаевларнинг чиқишлари тингланди.

  2013 йил 4 октябрь, Эргаш ИСМАТУЛЛАЕВ



Печать 25 Июль 2014 Ўқилди: 1102


Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 37
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

01.03.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

98

 

 

315

 

202

 

Ижродаги мурожаатлар

 

23

 

114

 

136

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

75

 

201

 

66

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

15

 

16

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар