mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Абдулла Авлоний
Фотогалерея
Видеогалерея
Абдулла Авлоний

Таржимаи ҳол

Абдулла Авлоний янги давр ўзбек маданияти, адабиётининг асосчиларидан бири, болалар адабиёти, ўзбек миллий театри, драматургияси, матбуоти, ўзбек миллий педагогикасининг тамал тошини қўйган, xалкимизнинг асл фарзанди Абдулла Авлонийдир.
Авлоний 1878-йил 12-июлда Тошкентнинг Мерганча маҳалласида тўқувчи Миравлон ака оиласида таваллуд топди. Оиладаги моддий қийинчиликлар туфайли болалигидан одамлар эшигида меҳнат қилди, ғишт қуйиш, сувоқчилик, печкачилик, дурадгорлик, бинокорлик каби касблар билан шуғулланди, «Иморатчи уста» деган ном олади.
У таржимаи ҳолида бу ҳақда шундай ёзган: «12 ёшимдан Ўқчи маҳалласидаги мадрасада дарс ўқий бошладим. 13 ёшимдан бошлаб ёз кунлари мардикор ишлаб, оиламга ёрдам қилиб, қиш кунлари ўқир эдим. 14 ёшимдан бошлаб ўша замонга мувофиқ ҳар хил мавзуда шеърлар ёза бошладим. Бу замонларда «Таржимон» газетасини ўқиб, замондан хабардор бўлдим»..
Аввал Ўқчидаги бошланғич мактабда, сўнг шаҳар мадрасаларидан бирида таҳсил олди. Бироқ кўпрок мустақил ўқиб-ўрганди, тез орада ўз даврининг саводxон, маърифатпарвар кишисига айланди.
Абдулла Авлоний шеърлари 15 ёшидан бошлаб матбуотда кўрина бошлади. Жадидчилик харакати рахбарларидан бири бўлган Авлоний 1904 йилда Тошкентнинг Миробод маҳалласида жадид мактабини, 1909 йилда «Жамияти xайрия» уюшмасини ташкил этади. 1905-1917 йилларда матбуотдаги қизғин фаолияти, кўплаб публисцистик мақолалари билан «бир ёкдан миллий ислоҳот учун мафкура хозирлағон, иккинчи ёкдан эл орасига ўзгариш туxмини сочғон» ҳам Абдулла Авлоний бўлди. Авлоний ўзи нашр этган «Шухрат» (1907) номли газетаси фаолиятини шундай баҳолаган эди.
Авлоний мадрасани битириб, мактабдорлик билан шуғулланди. Ўқиш ва ўқитиш усулига ислоҳ киритиб, янги тизимдаги мактаб ташкил этди ва ёш педагог-ўқитувчиларга замонавий билимлар бериш, Шарқ ва Ғарб тилларини ўргатиш каби муҳим таълим-тарбиявий ишларни амалга оширди.
У Туркистонда биринчилардан бўлиб мактабга география, кимё, xандаса, физика фанлари киритилишига таъсир кўрсатди, таълимни реал турмуш билан боғлашга интилди, бир дарс билан бошқаси ўртасида муайян танаффусни, бир синфдан иккинчисига ўтишдаги имтиҳонни жорий этди, таълим тизимининг дунёвий йўналишини кучайтиршига алоҳида эътибор берди.
1895 йилдан ижодий фаолияти бошланган Авлоний «Қобил», «Шуҳрат», «Ҳижрон», «Авлоний», «Сурайё», «Абулфайз», «Индамас» тахаллуслари билан шеър, ҳикоя, фелъетон ва кичик ҳажмли драматик асарлар яратган. Шоир ўз асарларида замонасидаги қолоқликни, жоҳилликни танқид қилади ва кишиларни билимга, маърифатга чақиради. 1909 йили усули жадид мактаблари таъминоти учун «Жамияти xайрия» очди. Авлоний «Турон» жамияти муассисларидан бири эди. Жамият қошида «Турон» театр труппаси тузилди. Биринчи бўлиб Бехбудийнинг «Падаркуш»и саҳналаштирилди.
Авлонийнинг Португалия инқилоби асари дастxати;
Авлоний труппа учун «Адвокатлик осонми?», «Пинак», «Биз ва Сиз», «Икки севги», «Португалия инкилоби» каби драмалар ёзди.
Авлоний 1917 йил Феврал воқеаларидан кейин «Яшасин xалқ жумхурияти!» шиори остида «Турон» газетасини чикарди.
1910-йилларда у «Биринчи муаллим», «Иккинчи муаллим», «Мактаб гулистони», «Туркий гулистон ёхуд аxлоқ», «Адабиёт ёxуд миллий шеърлар» каби китоблар ёзди.
Абдулла Авлоний шоир сифатида кўплаб шеърлар битган. Унинг шеърлари хоҳ эски урф-одатларга қарши қаратилган бўладими, хоҳ муҳаббат ёки мактаб-маориф ҳақида бўладими, ҳамма-ҳаммасида инсон, унинг ахлоқий гўзаллиги ва маънавий бойлиги куйланади. Жумладан, «Ўз мамлакатимизда» шеърида маишат учун пул-бойликни мўл-кўл исроф этган, аммо бола тарбияси учун сариқ чақани раво кўрмаган хасисларни «Илм учун пулни кўзлари қиймас», деб қоралайди. Ёки «Мактаб» шеърида:
Мактаб мисни тилло қилур,
Мактаб сизни мулло қилур,
Ғайрат қилиб ўқинг ўғлон,
дейиш орқали шоир мактабни инсон учун зулм, ноҳақлик, адолатсизликдан халос этувчи нажот йўли эканлигини айтади. Айниқса, унинг «Адабиёт» (1915) китоби бу жиҳатдан алоҳида ажралиб туради.
Абдулла Авлоний 20-йилларда ўзбек халқи маорифи ва маданияти тараққиётида иштирок этибгина қолмай, қўшни афғон халқининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам муайян роль ўйнаган. У маълум муддат Афғонистон халқ маорифи вазири, сўнг Шўролар Иттифоқининг Афғонистондаги консул-элчиси вазифаларида хизмат қилган. Авлоний умрининг сўнгги йилларида Ўрта Осиё Коммунистик университетида дарс бериш билан бирга, қатор ўзбек адабиёти дарсликларини яратган.
Маърифатпарвар адиб, драматург, педагог, ношир ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний 1934-йил 25-августда Тошкентда вафот этди. Тошкентдаги Боткина кабристонига дафн этилган.
(2009 йил 31 август)


Печать 01 Май 2014 Ўқилди: 1466


Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 168
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

16.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

128

 

 

315

 

235

 

Ижродаги мурожаатлар

 

40

 

102

 

99

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

88

 

213

 

136

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

15

 

16

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар