mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Раҳим Аҳмедов
Фотогалерея
Видеогалерея
Раҳим Аҳмедов

Таржимаи ҳол

Таниқли мусаввирлар Искандар Икромов, Ўрол Тансиқбоевлардан кейинги авлод вакили бўлган Раҳим Аҳмедов ўзбек тасвирий санъатига 50-йилларнинг бошларида кириб келди. Илк асарларини институтда ўқиб юрган кезларидаёқ яратди. Ўз ижодини портрет жанрида бошлаган рассом асарларида оддий деҳқонлар, чўпонлар, қишлоқ аёллари ва атоқли санъат арбобларининг қиёфаларини тасвирлади. «Чўпон йигит», «Халқ бастакори - қўшнайчи. Аҳмаджон Умрзоқов», «Сурхондарёлик қиз» ва бошқа асарлар рассом ижодининг дастлабки намуналаридир. Бу тасвирларда халқ ҳаёти ва турмушининг оний лавҳаси, кўриниши ўз ифодасини топган. Рассомнинг 50-йилларда чизган «Она ўйлари» асари чуқур психологик ифодалилиги билан томошабин диққатини ўзига жалб этади. Бу портретда ифодаланган онанинг ички кечинмалари, ҳис-туйғулари ишонарли ифодаланган.
Р. Аҳмедовнинг 60-80-йилларда яратган асарларининг ҳам кўпчилигини портретлар ташкил этадики, булар «Звено бошлиғи», «Баҳор айёмида», «Фурқат портрети», «Аёл портрети», «Баҳор», «Рассом Б. Бобоев портрети», «Рассом Салимжонова портрети» каби асарлардир. Шунингдек, «Биринчи маош», «Тушки дам олиш», «Тонг. Оналик», «Қўшиқ» асарларини ҳам шу йилларда яратдики, уларда халқимизнинг ҳаёти, турмуш тарзи, бепоён мамлакатимизнинг гўзал табиат манзаралари ниҳоятда нафис, латофатли, ёрқин бўёқларда дид билан тасвирланган. Айниқса, рассомни элга танитган, унга шуҳрат келтирган «Тонг. Оналик» асарида ёш онанинг пок қалби, гўзал қиёфаси, бахтиёр оналик кайфияти рангин бўёқларда чизилганки, бу асарни томоша қилган кишида асарга нисбатан илиқ таассурот уйғотади.
Мусаввир ижодида манзара асарлари ҳам алоҳида ўрин тутади. Унча катта бўлмаган, ихчамгина манзара суратларида табиат ўз гўзаллигини кўз-кўз қилади. Бу ўринда унинг тоғ манзараларига бағишланган қатор асарларини, хусусан, биргина «Қиш» манзарасини эслашнинг ўзи кифоя.
Р. Аҳмедов асарлари 1948 йилдан бошлаб халқаро кўргазмаларда кўрсатила бошланди. Асарлари Москвадаги Третьяков галерияси, Ўзбекистон Давлат санъат музейи кўргазма ва панорамалар дирекциясида сақланмоқда. Рассом узоқ йиллар ижодий ишни давлат ва жамоат ишлари билан бақамти олиб бориб, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётига ҳам ўз ҳиссасини қўшди. 1965-1994 йилларда Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг раиси вазифасида ишлаб, Республикада тасвирий санъатнинг ривож топишида ҳормай-толмай изланиш олиб бораётган мусаввирларга бош-қош бўлди. У кўп йиллардан буён Санъат институтида профессор-ўқитувчи вазифасида фаолият кўрсатиб, ёш мусаввирлар тайёрлашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Раҳим Аҳмедовнинг ўзбек тасвирий санъати равнақидаги хизматлари муносиб тақдирланди. 1961 йилда унга «Ўзбекистон халқ рассоми» унвони берилди. Мустақиллик йилларида эса «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

(2009 йил 31 август)



Печать 01 Май 2014 Ўқилди: 1436


Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 172
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

16.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

128

 

 

315

 

235

 

Ижродаги мурожаатлар

 

40

 

102

 

99

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

88

 

213

 

136

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

15

 

16

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар