mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Аброр Ҳидоятов
Фотогалерея
Видеогалерея
Аброр Ҳидоятов

Таржимаи ҳол

Узига ҳам, ўзгаларга ҳам талабчан бўлган Аброр Ҳидоятов бу яратган образларидан ҳар доим ҳам кўнгли тўла-вермас, ҳақиқий актёр бўлиш учун мукаммал билим ва катта малака зарурлигини чуқур ҳис этиб, Москавадаги ўзбек театр студиясига ўқишга кириб, В. Канцель, Р. Симонов, И. Толчанов, О. Басов, М. Свердлин каби санъаткорлардан таълим олиб, реалистик саҳна санъати сирлари ҳақида чуқур назарий ва амалий билимга эга бўлади. Узбек театр студиясида саҳналаштирилган Мольернинг «Хасис»ида Горгагон, Гоголнинг «Ревизор»ида Сквозник Дмухановский образларини яратади. Умуман, Москва студиясида ўқиш А. Ҳидоятовнинг келгусидаги ижодий парвозида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
1927-1935 йилларда Аброр Ҳидоятов Қ. Яшиннинг «Ёндирамиз»идаги Саримсоқ, У. Исмоиловнинг «Рустам» идаги Рустам, Хуршиднинг «Фарҳод ва Ширин»идаги Шопур, Лопе де Веганинг «Қўзибулоқ қишлоғи»даги Франдоса каби ролларни ижро этиб, ижод пиллапояси сари аста-секин кўтарила борди ва етук образларини яратиш йўлида жиддий тайёргарлик кўрди. 1935 йилда Ҳамза театрида В. Шекспирнинг «Ҳамлет» трагедиясининг премьераси бўлди. Режиссёр Маннон Уйғур саҳналаштирган бу асарда актёр Ҳамлет ролини ижро этдики, бу спектакль халқ орасида катта муваффақият қозонди. «Ҳамлет» спектакли, айниқса, Ҳамлет образи ўзбек театр санъати тарихида катта воқеа бўлди, десак муболаға бўлмас. Асар томошабинларнинг муҳаббатини қозонганлиги сабабли, кетма-кет 21 кун кўрсатилди. Театр жамоатчилиги, чет эллик санъат мухлислари спектаклга ва Ҳамлет образига қойил қолдилар. Чиндан ҳам Аброр Ҳидоятов яратган Ҳамлет образи нафақат ўзбек театри саҳнасида, балки жаҳон театр санъатида ҳам эришилган катта ютуқ бўлди. 1939 йилда режиссёр Я.Бобожонов Ҳамзанинг «Бой ила хизматчи» асарини саҳналаштирди ва асардаги Ғофур роли Аброр Ҳидоятовга топширилди. Ғофур Ҳамлетдан кейин актёр яратган энг ёрқин характерли образ бўлиб қолди. Санъаткорнинг Ҳамза театри саҳнасида яратган энг ёрқин образларидан яна бири ва актёрга катта шуҳрат келтиргани, 1941 йилда Н. В. Ладигин ва М. Уйғур саҳналаштирган В. Шекспирнинг «Отелло» трагедиясидаги Отелло образи бўлди. Ватанимиз ва чет эллардан келган санъат мухлислари спектаклга актёрлар талантига, уларнинг ижросига юксак баҳо бердилар. 1945 йилда инглиз Парламенти делегацияси театрнинг таассуротлар дафтарига шундай деб ёзган эди: «Биз пьесанинг бундай яхши қўйилганини ҳеч қачон, ҳеч қаерда, ҳатто Лондонда ҳам кўрмаган эдик. Биз, айниқса, Отелло билан Дездемона ролини ўйнаган артистлар маҳоратига қойил қолдик». Отелло ролини актёр 18 йил давомида 500 марта ўйнади. Умуман, В. Шекспир ижодини ўзбек халқига манзур қилишда Аброр Ҳидоятовнинг хизматлари бениҳоят катта бўлди. Кейинчалик Ҳамза номидаги Узбек Давлат академик драма театрида ва А. Ҳидоятов номли драма театрида Шекспирниинг «Отелло» трагедияси саҳналаштирилди, Ушбу спектаклларни камситмаган ҳолда айтиш керакки, улардаги Отелло билан А.Ҳидоятов Отеллосини тенглаштириб бўлмайди. Чунки А. Ҳидоятов Отеллоси бетакрор санъатнинг ўлмас намунасидир.
Аброр Ҳидоятовнинг ўзбек тарихий драмаларида яратган. Ҳ. Олимжоннинг «Муқанна»сидаги (1943) Муқанна, М. Шайхзоданинг «Жалолиддин»нидаги (1943) Темур Малик, Уйғун ва Иззат Султоннинг «Алишер Навоий»сидаги (1945) Алишер. Навоий образлари ҳам катта эътиборга сазовор образлар сирасига киради. «Аброр Ҳидоятов ўз томошабинига эга забардаст актёр эди,-деб ҳикоя қилади Узбекистон халқ артисти Маҳ.муджон Ғофуров,-Аброр акани Ғофур, Ҳамлет, Алишер Навоий, Отелло ролларида кўрганман. Кейинчалик у Ҳамлет ва Алишер Навоий ролларини Олим Хўжаевга, Ғофурни Шукур Бурхоновга бериб, ўзи фақат Отеллони ўйнади. Аброр, ака ҳақиқий Отелло эди. Мен Аброр акадан бошқа актёрни Отелло ролида қабул қила олмайман. Аброр Ҳидоятов вафотидан кейин Отелло ролини Шукур Бурҳонов ўйнаши мумкин эди. Аммо, у ўйнамади. Чунки Отелло Аброр Ҳидоятов ижросида томошабинлар қалбидан чуқур жой олган эди. Аброр Ҳидоятов фожиавий ролларнинг моҳир устаси эди». Аброр Ҳидоятовнинг ўзбек кино санъатида яратган ёрқин образларидан бири 1945 йилда суратга олинган «Тоҳир ва 3уҳра» фильмидаги Сардор образи бўлди. Аброр Ҳидоятов умр йўлдоши, таниқли Санъат устаси Сора Эшонтўраева билан кўп йиллар бирга яшашди, бирга ижод этишди, ўлмас образлар яратишди, ҳавас қилса арзийдиган оқил ва фозил фарзандларни тарбиялаб вояга етказишди, муносиб шогирдлар етиштиришди.
Халқмизнинг севимли фарзанди Аброр Ҳидоятоз 1958 йилда Тошкентда вафот этди. Тошкентдаги марказий кўчаларнинг бири унинг номи билан аталади. Пойтахтимизда А. Ҳидоятов номли драма театри ишлаб тўрибди. Режиссёр Бобо Хўжаев Аброр Ҳидоятов тўғрисида фильм яратган. Машҳур ўзбек санъаткорининг ўлмас хотираси халқимиз қалбида абадий яшамоқда. Узбекистон Республикаси мустақиллигининг 9 йиллиги муносабати билан ўзбек миллий маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Аброр Ҳидоятов «Буюк хизматлар учун» ордени билан мукофотланди. Республикамиз маданий жамоатчилиги 2000 йилда санъаткорнинг 100 йиллик таваллуд санасини нишонлади.
(2009 йил 31 август)


Печать 01 Май 2014 Ўқилди: 1544


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

07.08.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

503

 

 

489

 

235

 

Ижродаги мурожаатлар

 

54

 

77

 

99

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

449

 

412

 

136

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

15

 

16

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар