mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Зикир Муҳаммаджонов
Фотогалерея
Видеогалерея
Зикир Муҳаммаджонов

Таржимаи ҳол

Театр ва кино актёри Зикир Муҳаммаджонов 1921 йилда Тошкентда туғилган. 1951 йилда ишдан ажралмаган ҳолда А. Н. Островский номидаги (ҳозирги Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат) Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. Зикир Муҳаммаджонов 1938 йилдан бери Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик драма театрида актёр сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. М. Шайхзоданинг «Жалолиддин» спектаклидаги Темур Малик Зикир Муҳаммаджоновнинғ театрдаги биринчи роли бўлди. Шундан бери у Ҳамза театрида саҳналаштирилган жуда кўплаб саҳна асарларида бош ролларни ижро этди. Фердинанд (Ф. Шиллер «Макр ва муҳаббат»), Бенвалио (В. Шекспир «Ромео ва Жульетта»), Горацио (В. Шекспир «Ҳамлет»), Деҳқонбой (А. Қаҳҳор «Шоҳи сўзана»), Фурқат (Б. Авезов, Т. Хўжаев «Фурқат»), Абдулатиф (М. Шайхзода «Мирзо Улуғбек»), Ориф (И. Султон «Имон»), Синтаро (М. Қаору «Ўғирланган умр»), Самандар (А. Мухтор «Самандар»), Беруний (Уйғун «Абу Райҳон Беруний»), Шокир ака (У. Умарбеков «Кузнинг биринчи куни») ва бошқа образлар Зикир Муҳаммаджоновнинг театр санъатидаги кўп йиллик самарали ижодий меҳнатининг маҳсулидир.
Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Ҳусайн Байқаро каби буюк тарихий шахсларнинг образини яратиш актёр ижодида алоҳида ўрин тутадики, турли даврларда яшаган, турли дунёқарашга эга бўлган Фурқат ва Ҳамза, Й. Охунбобоев ва генерал С. Раҳимов образларини яратиш, В. Шекспир, Ф. Шиллер асарларидаги бош ролларни ижро этиш Зикир Муҳаммаджоновнинг катта салоҳият ва иқтидорга эга бўлган актёрлигининг ёрқин далилидир. «Навоий, Улуғбек, Беруний, Фурқат каби эл севган инсонлар сиймоларини театрда, кинода яратиш бахтига муяссар бўлганимдан фахрланаман, - дейди Зикир Муҳаммаджонов. -Айниқса, Навоий образи мени кўпроқ мафтун қилган. Қалб қўримни, юрак тафтимни бериб ишлаганман, бу роль устида».
Зикир Муҳаммаджонов ўзбек саҳнасида Шукур Бурҳоновдан кейин таниқли давлат арбоблари образини гавдалантиришга киришган актёр бўлиб, у ўз услуби, ўз йўналиши, ўз актёрлик иқтидорига таянган ҳолда бу образларни аниқ, ёрқин ва ҳаётий тарзда катта муваффақият билан ижро этган.
Дунёқараши чуқур, қизиқиш доираси кенг, ўзбек санъатида ўз ўрни ва овозига эга бўлган 3. Муҳаммаджонов узок йиллардан бери кино санъатида ҳам фаол иштирок этиб, Мақсуд (И. Султон, 3. Собитов, «Фидоий»), Профессор Каримов (Ҳ. Файзиев «Коинот юртининг сири»), Собир Раҳимов (К. Яшин, 3. Собитов «Генерал Раҳимов»), Баҳром (А. Ҳамраев «Дилором»), Аҳмедов (У. Назаров «Қўқонда бўлган ҳодиса») каби эсда қоларли образларни яратди. «Ўзбекфильм» киностудиясида дубляж қилинган талай фильмларга овоз берди. Сўнгги йилларда ўзбек телевидениесида таниқли ўзбек ёзувчиларининг асарлари асосида ўнлаб машҳур видеофильмлар дунёга келдики, уларнинг кўпчилигида Зикир Муҳаммаджонов бош ролларни ижро этди.
«Навоий» видеофильмидаги Ҳусайн Бойқаро, «Улуғбек хазинаси»даги Мирзо Улуғбек, «Имон»даги профессор Комилов, «Бобур»да Хондамир ва бошқа образлар ҳаётийлиги, катта жозибаси, ишонтириш кучининг зўрлиги жиҳатидан алоҳида диққатга сазовордир. Республика радиосида тайёрланган радиоспектакль ва радиопостановкаларнинг кўпчилигида ҳам санъаткор асосий ролларни ижро этди.
Зикир Муҳаммаджонов узоқ йиллардан бери ўзбек театр ва кино санъатининг муҳим назарий ва амалий муаммоларини матбуотда дадил кўтариб чиқмоқда. «Театр ва режиссёр», «Театр ва актёр», «Театр ва замонавийлик» мавзусида, Аброр Ҳидоятов, Обид Жалилов, Ҳ. Латипов, М. Қориева, М. Уйғур ва бошқа таниқли санъаткорлар тўғрисида мақолалар ёзиб, телевидение ва радио орқали бериладиган театр ва кино кўрсатувлари ҳамда эшиттиришларида фаол қатнашиб, ўзбек театр ва кино санъати равнақига ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 3. Муҳаммаджонов жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиб, Ўзбекистон театр жамиятига раҳбарлик қилган. Таниқли ўзбек театр ва кино актёри Зикир Муҳаммаджоновнинг серқирра ва сермазмун ижодий фаолияти «Ўзбекистон халқ артисти», «Халқ артисти» (1977) фахрий унвонлари, Давлат мукофотлари билан тақдирланган. Зикир Муҳаммаджонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан 1998 йилда «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.
(2009 йил 31 август)


Печать 01 Май 2014 Ўқилди: 1616


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

07.08.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

503

 

 

489

 

235

 

Ижродаги мурожаатлар

 

54

 

77

 

99

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

449

 

412

 

136

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

15

 

16

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар