mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Обид Жалилов
Фотогалерея
Видеогалерея
Обид Жалилов

Таржимаи ҳол

Обид Жалилов 1927 йилдан умрининг охиригача Ҳамза номидаги Узбек Давлат академик драма театрининг етакчи артисти бўлган ва унинг театр саҳнасида яратган дастлабки образи рус ёзувчиси Гоголнинг «Уйланиш»идаги (1926 й.) Подколесин ролидир. У саҳнада яратган Йўлдошев (У, Исмоилов, «Пахта шумғиялари, 1930), Толипов (3. Фатхуллин, «Истиқбол», 1933), Пўлатов (К. Яшин, «Номус ва муҳаббат», 1934) каби образлари билан актёрлик маҳоратини янада оширди.
1939 йили Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий вафотига 10 йил тўлиши муносабати билан «Бой ила хизматчи» драмаси таниқли ўзбек театр режиссёри Етим Бобожонов томонидан қайта саҳналаштирилди ва бу спектаклда Обид Жалилов гавдалантирган Солиҳбой образи артист ижодида алоҳида аҳамият касб этиб, бу образ орқали у ўша давридаги ижтимоий-сиёсий қарашларни, ҳукмрон синф вакилларининг салбий томонларини ниҳоятда ишончли ва жонли тарзда зўр маҳорат билан очиб берган. Обид Жалилов бу мураккаб образга ёндошар экан, у ўша замондаги бойларни шахсан билгани, улар билан мулоқотда бўлгани туфайли уларнинг фақат салбий томонларини кўрсатибгина қолмай, балки ижобий фазилатлари-уддабуронликлари, ишбилармонликлари ҳамда халқ орасидаги тутган мавқеларини ҳам очиб бера олган. Шунинг учун ҳам унинг Солиҳбойи ўзбеклар ичидан етишиб келаётган, жаҳонга, Оврўпога эргашаётган буржуа бойи эдики, бу образ томошабин хотирасидан сира ўчмайди.
Тўғри, кейинчалик бу ролни яна бир нечта санъаткорлар маҳорат билан талқин этди. Лекин бу талқинларнинг ҳеч бирини Обид Жалиловнинг Солиҳбойига тенглаштириб ёки ўхшатиб бўлмайди. Шуни очиқ ойдин тан олиб айтиш керакки, Обид Жалилов яратган Солиҳбой образи келгуси авлод театр актёрлари учун намуна мактабини ўтайди.
Обид Жалиловнинг Иккинчи Жаҳон уруши ва урушдан кейинги йилларда яратган Уйғун ва И. Султоннинг «Алишер Навоий» драмасидаги (1945) Мажидиддин, Уйғуннинг «Навбаҳор»идаги (1949) Комилов, Абдулла Қаҳҳорнинг «Шоҳи сўзана»сидаги (1953) Мавлон каби образлари буюк актёрнинг маҳорати борган сари юксалиб бораётганлигидан дарак бериб турарди.
Уйғун ва Иззат Султоннинг «Алишер Навоий» асари 1941 йил ёзилиб, 1945 йилда Ҳамза номидаги Узбек Давлат академик театрида Маннон Уйғур томонидан саҳналаштирилган ва асардаги Мажидиддин образи Обид Жалиловга ишониб топширилган. Артист бу образни яратар экан, ўз олдига шеърият султони ҳазрат Алишер Навоий яшаган даврдаги маънавиятга, маданиятга қарши турган жирканч кишиларнинг типик вакилининг ҳаққоний қиёфасини очиқ-ойдин кўрсатиб беришни мақсад қилиб қўйган эди. Дарҳақиқат, актёр ижросидаги бу образ ўз манфаати йўлида ҳар қандай қабиҳ ишларни қилишга қодир маккор ва разил шахс, ёвузликнинг тимсоли даражасига кўтарилган.
Обид Жалилов яратган образ - Мажидиддин шундай разил шахски, у Гулининг улими билан Алишернинг қаддини бука олмагач, шоир билан Ҳусайн Бойқаро ўртасида низо сола олмагач, «Миш-мишларга қараганда, шахзода Бадиуззамоннинг феъли бироз айнаган эмиш. Алишер сиз ўтирган тахтда ўғлингиз Бадиуззамон ёки набирангиз Мўмин Мирзони кўрмок орзусида юрган эмиш!» дея яна бир фисқу-фасодни тўқиб, шоҳни Алишердан воз кечишга ундайди ва ўзининг разил ниятига эришаркан, Мажидиддин бу билан ҳам кифояланмайди ва орзу-ниятларини батамом барбод этиш мақсадида Навоий ҳаётига суиқасд уюштириш билан бирга буюк сиймонинг энг сўнгги таянчи Мўмин Мирзони қатл эттиришга ҳам эришади.
Обид Жалилов ўзига берилган барча ролларни қиёмига етказиб, қойилмақом қилиб ўйнади ва у яратган Солиҳбой ва Мажидиддин образлари нафақат актёр ижодида, балки ўзбек театр ва кино санъатида яратилган шоҳ образлардан бўлиб қолди.
Обид Жалилов театр соҳаси билан бирга ўзбек кино санъати равнакига ҳам алоҳида катта ҳисса қўшган арбобдир. У яратган «Тоҳир ва Зуҳра» фильмидаги Вазир, «Насриддин саргузаштлар»идаги Оғабек, «Алишер Навоий»идаги Мажидиддин, «Бой ила хизматчи»даги Солиҳбой, «Сен етим эмассан»даги Темирчи Маҳкам ота образлари ўзбек кино санъатида дунёга келган машҳур образлар сирасига мансубдир. Бу образлар орқали актёр халқимизнинг инсонпарварлик, ватанпарварлик, фидокорлик фазилатларини юксак маҳорат ва қайноқ эҳтирос билан ифодалаб бера олди.
Ўзбек халқининг етук санъат арбоблари бўлмиш Аброр Ҳидоятов, Маннон Уйғур, Маъсума Қориева сингари XX аср бошидаёқ театрга муҳаббати туфайли халққа шу санъатнинг асосчиларидан бири сифатида танилган Обид Жалиловнинг ҳам хизматлари муносиб тақдирланди. У 1938 йилда «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвонига, 1948 йилда Давлат мукофотига сазовор бўлиш билан бирга қатор орден ва медаллар соҳиби ҳамдир. Солиҳбой ва Мажидиддин каби ўлмас образлари орқали салбий ролларнинг моҳир ижрочиси сифатида ўзбек театр ва кино санъати тарихида ўчмас из қолдирди.
Обид Жалилов 1963 йилда Тошкент шаҳрида вафот этган.
(2009 йил 31 август)


Печать 01 Май 2014 Ўқилди: 1159


Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 37
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

13.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

123

 

 

11905

 

2765

 

902

 

Ижродаги мурожаатлар

 

17

 

758

 

136

 

869

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

106

 

11155

 

2628

 

38

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

133

 

19

 

69

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Ишонч телефон

(+9989 71) 268-94-04

(+9989 71) 268-07-07

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

 

Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар