mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Абдулла Қодирий (Жулқунбой)
Фотогалерея
Видеогалерея
Абдулла Қодирий (Жулқунбой)

 Таржимаи ҳол

      XX аср ўзбек миллий адабиётининг йирик намояндаларидан бири, буюк романнавис Абдулла Қодирий 1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрида туғилди. Унинг таржимаи ҳолидаги қуйидаги сўзлар ёзувчининг 1926 йилга қадар кечган ҳаётига ойдинлик киритади: «Ҳар ҳолда бемавридроқ бўлса керак, камбағал, боғбонлик билан кун кечиргучи бир оилада... туғилғонман. Ёшим тўққиз-ўнларга борғондан сўнг мени мактабга юбордилар. Мактабда икки-уч йил чамаси эски усулда ўқиб, кейинги вақтларда оиламизнинг ниҳоятда қашшоқ кун кечиргани важҳидан ўн икки ёшимда мени бир бойга хизматчиликка бердилар.
     Хўжайиним ўзи савдогар киши бўлуб, ўрисча ёзув-чизув билатурғон одамга муҳтож эди. Шу таъма бўлса керак, мени ўрис мактабига юборди... 1912 йилда манфактур билан савдо қилувчи бир кишига йилиға 50 сўм баробарига приказчик бўлуб кирдим...
    Шу миёналардан бозор воситаси билан татарларда чиқадиғон газеталарни ўқиб, дунёда газета деган гап борлиғига имон келтирдим, 1913 йилда ўзбекча «Садои Туркистон», «Самарқанд», «Оина» газеталари чиқа бошлағоч, менда шуларга гап ёзиб юриш фикри уйғонди... 1913 йилда чиққан «Падаркуш» таъсирида «Бахтсиз куёв» деган театр китобини ёзиб юборғанимни ўзим ҳам пайқамай қолдим (1915 йилда). Яна шу йилда театрларда чиқиб турғон ҳикоя ва рўмонларга тақлидан «Жувонбоз» отлиқ ҳикоячани ёзиб, ношир топилмоғонидан, ўзим нашр қилиб юбордим.
Николай тахтдан йиқилғондан кейин оддий халқ милициясига кўнгилли бўлиб ёзилдим...
      1918 йил бошларида Эски шаҳар озиқ қўмитаси бойлар қўлидан олиниб, қўмитанинг раислиғига ўртоқ Султонхўжа Қосимхўжаев тайин қилинғон эди ва мен мазкур қўмитанинг ўзбекча саркотиблиғига кирдим. 1919 йилнинг аввалларида озиқ қўмитасининг исмидан чиқарилмоқчи бўлғон «Озиқ ишлари» газетасига муҳаррир бўлиб тайинландим...
      Шу кунгача шўро идораларида қилғон хизматларимни бирма-бир санаб ўлтиришим узоққа чўзиладурғон бўлғонлиқдин мундан кейин муассаса исмларинигина аташ билан кифояланаман: «Русто» деворий газетасига мухбир бўлиб, «Иштирокиюн» ва «Қизил байроқ» газеталарида сотрудник...
«Муштум» журналининг муанниси ва таҳририя аъзоси бўлиб, то 1924 йилгача меҳнаткашлар манфаатига холис ишлаб келдим. Шу ўтган етти йил орасида Шўролар ҳукумати ва фирқадан бир оғиз танбеҳ олмадим.
Хулоса - бошқаларнинг хизмати дафтар билан собит бўлса, менинг хизматларим матбуот билан равшандир... Ишчи-деҳқонлар ёзғон асарларимни суюниб ўқийдилар ва мени ёзувчилар қаторига киргаздилар ва мени ҳамон ўқирлар ва унутмаслар...».
Абдулла Қодирий Амир Умархон даври ва Намоз ўғри ҳақида романлар яратиш орзусида бўлган. Аммо мустабид тузум бу орзуларининг тўла рўёбга чиқишига имкон бермади. Абдулла Кодирий 1926 йилда «Муштум»да босилган «Йиғинди гаплар» мақоласи туфайли қисқа муддат қамалган. 1937 йилнинг 31 декабрида эса «халқ душмани» сифатида иккинчи бор қамоққа олиниб, 1938 йил 4 октябрда Тошкентда отиб ташланган.
Унинг асарлари 1956 йилда оқлангандан бошлаб янгидан нашр этилди. Аслида Абдулла Қодирий истиқлол даврига келиб чин маънода ҳурмат ва эъзозга кирди. 1990 йилда Республика Президентининг фармони билан Абдулла Қодирий номидаги Республика Давлат мукофоти таъсис этилди. 1991 йили эса Абдулла Қодирийга Алишер Навоий номидаги Республика Давлат мукофоти берилди. 1994 йили - Мустақилликнинг учинчи йилида унга «Мустақиллик» ордени берилди.
Адибнинг илк ижоди 1913-1914 йилларда бошланган бўлиб, дастлаб у шоир сифатида қалам тебратган. Унинг «Аҳволимиз», «Миллатимга», «Тўй», «Фикр айлағил» каби шеърлари «Садои Туркистон» газетаси ва «Оина» журналида (1914-1915) босилган. А.Қодирий мазкур шеърларида миллатдошларини жаҳолат ва хурофотга қарши курашга чақириб, маърифатпарвар шоир сифатида майдонга чиққан. Бу йилларда у «Бахтсиз куёв», «Ҳеч ким билмасин» (1915) каби саҳна асарларини ҳам ёзган. Унинг «Жувонбоз», «Улоқда» (1916) каби ҳикояларида ўз халқини саводли, билимли, маданиятли ва озод кўриш истаги сезилиб туради.

 
Адиб дастлабки асарларини турли тахаллуслар остида эълон қилган. Шу тахаллуслардан бири ва халқ ўртасида машҳур бўлгани Жулқунбойдир.

Илмий ишлари
"Жувонбоз куёв"
"Бахтсиз куёв"
"Улоқда"
"Калвак маҳзумнинг хотира дафтаридан"
"Тошпўлат тажанг нима дейди"
"Ўтган кунлар"
"Меҳробдон чаён"
"Обид кетмон"
Н.В. Гоголнинг "Уйланиш", А.П.Чеховнинг "Хамелеон" асарлари ўзбек тилига таржимаси
"Тўла русча-ўзбекча сўзлик"ни тузишда иштирок этди.
(2009 йил 31 август)

 



Печать 01 Май 2014 Ўқилди: 1727


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

503

 

 

489

 

235

 

Ижродаги мурожаатлар

 

54

 

77

 

99

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

449

 

412

 

136

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

15

 

16

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар