mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Зайниддин Восифий (1485-1551,1566)
Фотогалерея
Видеогалерея
Зайниддин Восифий (1485-1551,1566)

  Восифий (тахаллуси; асл исми Зайниддин Маҳмуд ибн Абдулжамил) (1485–1551 ёки 1566) – Тошкентда узоқ вақт истиқомат қилган машҳур адиб. Ҳиротда мунший оиласида туғилган. Араб тили, адабиёт, фиқҳ ва бошқа билимларни пухта эгаллаган. Ҳиротда Шоҳрух мадрасасида таҳсил кўрган (1511 ййилгача). Ҳусайн Бойқаронинг ўғли Фаридун Ҳусайнга котиблик, бошқа ўғилларига муаллимлик қилган.

  Восифий Ҳиротда шоҳ Исмоил Сафавий таъқибидан қочиб, Мовароуннаҳрга кетган. Самарқанд ва Бухорода бўлган (1512–15). 1515 йилдан Тошкент вилоятидаги Фаркат (ҳоз. Паркент) ва Номданак қишлоқларида яшаган, сўнг Тошкентга келган ва Суюнчхўжанинг кичик ўғли Бароқхон (Наврўз Аҳмадхон)га тарбиячи қилиб тайинланган. Саройдаги ички низолар туфайли Восифий уни ташлаб кетишга мажбур бўлган ва бир неча ой (1516 йил сентябрь-ноябрь) Тошкент маҳаллаларидан биридаги масжидга имомлик қилган. Кейинроқ (1517) Самарқандга кетиб, 1518 йилда Шайбонийлардан Келди Муҳаммадхон (Султон Муҳаммад) томонидан Шоҳрухияга чақиртирилган. 1525 йилдан умрининг сўнгги йилларигача Тошкентда яшаган.

  Восифий Келди Муҳаммадхоннинг юришларида қатнашган (1528–29). 1540 йилдан Бароқхон саро­йида давлат ҳужжатларини тузган. Бу даврда Тошкентда ўзбек тилининг нуфузи ортиб, бир қанча расмий ҳужжатлар ўзбек тилида тузилган. Восифий Тошкентда вафот этган ва Қаффол Шоший мақбараси эшигидан кираверишда ўнг томонга дафн этилган.

  Восифийнинг ижодий фаолияти 12–13 ёшидаёқ бошланган. Наср­нинг кўпгина турларида (мактуб, ариза, ҳикоя каби), бадиий, сажъ услубида яхши ижод қилган.

  Восифийнинг «Бадоеъ ул-вақоеъ» («Нодир воқеалар») асарида (1-қисм 1517–18; 2-қисм 1539) Хуросон, Мовароуннаҳр, Туркистон ва Эрондаги 1532 йилгача бўлган даврдаги илмий, адабий, тарихий ва маданий ҳаёт акс эттирилган. Тошкент ва унинг вилоятидаги сиёсий воқеалар, адабий муҳит, хусусан унда шоирлар, адиблар тўпланишиб мушоиралар ўтказган Кайковус чорбоғи ҳақида қизиқарли воқеалар баён қилинган. Чорбоғ шаҳар қўрғонидан ташқарида бўлиб, Восифий у ерда хон ва султонлар учун шифохона бўлганлигини ҳам ёзган. Тошкент ва унинг атрофида яшаб ижод этган шоирлар, рассомлар, хаттотлар ва бошқа машҳур кишилар ҳақида, вилоят ҳудудида фойдаланиб турилган темир ва феруза конлари тўғрисида маълумотлар берган. «Бадоеъ ул-вақоеъ»нинг 83 байтдан иборат маснавийсида Тошкентнинг гўзаллиги, боғ-роғлари, ҳавоси, зилол сувлари мадҳ этилган.

Андоқ бир шаҳарки

      жаннатмакондир,

Ҳижолатдин жаннат

 сийнаси қондир.

Бу кентни ким кўрса

  асло жилмагай,

Жаннат неъматларин

  орзу қилмагай,

Бўлак юртларда гар

        бўлгунг бахтиёр,

Бунда гадолик беҳ,

      этгил ихтиёр...

Насими гўёки Исонафасдир,

Анга етмоқ Масиҳога

   ҳавасдир.

  Манба. “Тошкент” энциклопедияси, 2009 йил



Печать 04 Июль 2014 Ўқилди: 1484


Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 165
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

16.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

128

 

 

315

 

235

 

Ижродаги мурожаатлар

 

40

 

102

 

99

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

88

 

213

 

136

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

15

 

16

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар