mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Бадоеъ Ул-Вақоеъ
Фотогалерея
Видеогалерея
Бадоеъ ул-вақоеъ

“Бадоеъ ул-вақоеъ”  (“Нодир воқеалар”)

Тошкент таърифи

Тошканд мулкин букун таъриф этай,

Нуқталар шодасин назмга битай.

Бир диёрки, анда сунбули раъно,

Халқин жаҳон айтар мардуми доно.

Андоқ бир шаҳарки жаннатмакондир,

Хижолатдин жаннат сийнаси қондир.

Бу кентни ким кўрса асло жилмагай,

Жаннат неъматларин орзу қилмагай.

Бўлак юртларда гар бўлгунг бахтиёр,

Бунда гадолик беҳ, этгил ихтиёр.

Муборак тупроғи мисли тўтиё,

Суйи раҳмат суйидин хўброқ гўё.

Тупроғин гардлари етса фалакка,

Бўлгудек тўтиё чашми малакка.

Шунинг-чун ел уни элтиб осмона,

Атру упа қилур ҳури ғилмона.

Суйи қаршисида оби ҳаёт ҳеч,

Зулмат сари кетсин, шармандадан кеч.

Хизр гар суйидан хабар топсами,

Зулматни тарк этур, ҳам қолмас ғами.

Балки аввал излаб топган бўлса ул,

Оби ҳаёт таркин айлаган буткул.

Топ-тоза зизолдек Парак дарёси,

Салсабил наҳрига монанд қиёси.

Остидаги тошлар дурдан қолишмас,

Дурлар бозорида нархи ҳеч тушмас.

Насими гўёки Исонафасдир,

Анга етмоқ Масиҳога ҳавасдир.

Хушбўй сабосини этсанг ихтиёр,

Руҳпарвар дилбарлар нафасича бор.

Ҳавоси малҳамдир хаста жон учун,

“Қонуни” шифодир бағри қон учун.

Олови дилбарнинг феълидек саркаш,

На дилкаш! Оташин, воҳ, лаъли маҳваш!

Фитна қўзғашлари жонга балодир,

Шуъласи серафшон ўтлар солодир.

Ҳар бир нур ўрнидан туриб қолса гар,

Тасаввур қилакўр – шиша тўла зар.

Дуди оловидан гар кўтарса бош,

Дейсиз лолазорда сарви қаламқош.

Теграсин қуршаган гўзал чорбоғлар,

Алардин Эрамнинг кўксида доғлар.

Боғларин васфина агар киришсам,

Ёддан кўтарилур беҳишту Эрам.

Тераклар саф тортиб турарлар қатор,

Ҳар бирин дегайсан сарвқомат ёр.

Тераклар қоматин кўрганда қизлар,

Шармдан қизарур, ҳаёдан гизлар.

Ясанган қизлардек қадди санавбар,

Виқор-ла туради саф тортиб аръар.

Ёраб, тол баргининг сувдаги акси,

Қармоққа илинган балиқлар рақси.

Заминга инади соя билан нур –

Гўё мушку анбар ерга сочилур.

Чаман узра атиргулнинг болқиши,

Айман водийсининг оловкор ниши.

Анҳор тарафида кўринган гулбун,

Ўшал яшил дарахт, гули эса – хун.

Қара, гулбинидин ғунча кўрингай,

Сабзаранг хум мисол, ичи тўла май.

Ё доғли сийнаси маҳзун булбулнинг,

Ичи қонга тўлмиш дардида гулнинг.

Йўқ, ғалат сўзладим – бу бир боғ гули,

Шундан доғли эрур булбулнинг дили.

Гулнинг завқ-шавқида домо нолон,

Шул гулнинг жабридан чекадир афғон.

Анвойи бинафша ариқ четида,

Титратма бор каби тану этида.

Ё, йўқлик мулкидин қаторма-қатор,

Яшиллик келтурур карвонда баҳор.

Савон ғунчалардин кўрсатур бармоқ,

Олуда этибди нийлу рангга, боқ.

 –Мендандир, - дейди у, - боғнинг чиройи,

Бўёқчига келур кўк ранг киройи.

Наргис кўзи тегди унга азалдан,

Кўкариб бўй чўзди сарв касалдан.

Шунданми юз минглаб ғунча чўзиб тил,

Дам солур сарвга бирғбир мустақил.

Доим баҳор гули деганича бор,

Ундан чорбоғ ичи ҳамиша баҳор.

Ёинки пойига қирмизи гулни,

Чаман сочди ашрафийлар сочқини.

Ёки Қорун ганжи ер остидайди,

Баҳор анинг сирин фош этиб қўйди!



Печать 04 Июль 2014 Ўқилди: 1216


Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 50
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

13.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

123

 

 

11905

 

2765

 

902

 

Ижродаги мурожаатлар

 

17

 

758

 

136

 

869

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

106

 

11155

 

2628

 

38

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

133

 

19

 

69

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Ишонч телефон

(+9989 71) 268-94-04

(+9989 71) 268-07-07

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

 

Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар