mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - Бадоеъ Ул-Вақоеъ
Фотогалерея
Видеогалерея
Бадоеъ ул-вақоеъ

Гулхайри гулларин қалқон айламиш,

Устида забаржад маржон айламиш.

Шунданми ҳамма ёқ ганжга ўхшайди,

Қалқон тутган баҳор ганжни ўлчайди.

Лолазорда маскан қурган андалиб,

Гул мадҳин тарк этмас тани ўт олиб.

Боди сабо лола ҳовончасида

Ғолия туяди гул боғчасида.

Арғувон гуноҳкор бир ҳиндумикин,

Тани чўб зарбидан қорайдимикин?

Таёқ зарбидандир танда яралар,

Баданида юз минг қонли қатралар.

Занбақ гули ғунчаси ёнар чаманда,

Шу важ кофур нархи тушган экан-да?

Анинг шу жилваси шишаи зарми?

Ёрнинг бармоқларин аён этарми?

Боғнинг янги келинчаги настаран –

Оҳорли рўмолин бошга боғлаган.

Қариликдан нишонами – боши оқ?

Ёки жондин умид уздими ёш чоқ.

Чаманга маст қумри нолон кирибди,

Зебо сарв кўксини ошиён дебди.

Ул ҳам гул хабарин эшитибди-ку,

“Қани!” деб аламда зорланди “ку-ку?”

Қумрилар чинорда, маснад юқори,

Ҳар бири минора узра бир қори.

Бодроқдек ҳаммаси шавқу завқда, ҳур,

Ҳаммаси тангрига сано айтадур.

Оғиз шу маҳали лаззатга тўлар,

Мевалар сифатин сўзласам агар.

Узумин васфидин айтайин бир қур,

Лаълу дурлар билан гаровда енгур.

Назарга келтиринг соҳиби навъин,

Эслутур чиккабел дилбарлар лабин.

Ҳусайний узумин ҳар бир донаси –

Гўзаллар лаълининг ол дурдонаси.

Ишкомлар осмонин кузатсанг агар,

Бобаки кўринур мисоли хумкор.

Кўзаки қанд билан гаровда банддай,

Новвотнинг устидан шакар тортгандай.

Шаккари навининг узумидан енг,

Нархини сўрасангиз новвот билан тенг.

Бир кезиб чиқсангиз тарвуз пайкалин,

Ҳавас ҳам қилмайсиз беҳишт асалин.

Чарх бу экинни осмонда сақлар,

Балки осмон уни тумор-ла ёқлар.

Қовуни новвотнинг таъмини берар,

Мазаси танингга жон бўлиб кирар.

Араблар ҳалвога чўп ўрнатурлар,

Ширинлик қасдига на чуст қилурлар?

Қовуннинг ҳар бири каллақандча бор,

Одамлар шунинг-чун бошини ёрар.

Айшу ишрат рукни эрур ҳар боли,

Шу бинонинг ҳеч ким бўлмас заволи.

Майсалари кўзга ташланган ҳамон,

Гўзаллар хаттининг ҳечлиги аён.

Нозик сабзалари – барра, ўлтиринг,

Нозикқадлар эҳсонига тенг кўринг,

Ширинлиги ўткир – тилни тилади,

Алишер табъидан – буни билади.

Меваларга тўлиқ бу рангин бўстон,

Арзийди ёзолсам шаънига достон.

Ҳар анори гўё чўғдек санжоний,

Лаъл каби товланур ёқут румоний.

Ҳўққа тўла лаълу ҳам қизил ёқут,

Жонингга бағишлар қувват билан қут.

Нашватисан қилай таъриф, сифотин,

Сув олади оғзинг, зикр этсам отин.

Гўё шишачалар тўла новвотдир,

Дема новвот, унда оби ҳаётдир.

Ўн оғоч ёинки ўн тош наридан,

Мушкин ҳид таралар олмаларидан!

Ўхшайди дилбарлар занахдонига,

Кўрганлар илингай унинг домига.

Ё тавба, беҳисин обрў рангидан,

Боғ кўрки ортади янги-янгидан.

Шираси беҳиштнинг сувими десам,

Жаннатнинг лаззати унда мужассам.

Таърифда ягона Тошканд анжири,

Бунда жамулжамдир сирларнинг сири,

Булардан ҳамиша жонга ҳаловат,

Шираси асални қилур маломат.

  Форсчадан Наим Норқулов таржимаси

  Манба. Зайниддин Восифий. “Бадоеъ ул-вақоеъ”

(“Нодир воқеалар”). Т., Ғафур Ғулом нашриёти, 1979.

  Изоҳ. Восифий асарининиг ушбу қисми “Андоқ бир шаҳарки жаннатмакондир...” сарлавҳаси билан “Тошкент оқшоми” газетасининг  2009 йил 18 июнь сонида эълон қилинган.

Ушбу материал Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Топонимия комиссиясининг масъул котиби Эргаш Исматуллаев томонидан “Tоshkent.uz” сайти учун махсус тайёрланган.

15.03.2010



Печать 04 Июль 2014 Ўқилди: 1198


Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 57
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

13.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

123

 

 

11905

 

2765

 

902

 

Ижродаги мурожаатлар

 

17

 

758

 

136

 

869

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

106

 

11155

 

2628

 

38

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

133

 

19

 

69

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Ишонч телефон

(+9989 71) 268-94-04

(+9989 71) 268-07-07

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

 

Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар