mirzoulugbek.tashkent.uz Mirzoulugbek.Tashkent.Uz - XIX Асрнинг Иккинчи Ярми - XX Аср Бошларида Тошкентнинг
Фотогалерея
Видеогалерея
XIX асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошларида Тошкентнинг

           1.2. Бошқарув тизими

           1865 йилда чор хукумати Туркистон ўлкасидаги босиб олинган ерларда «Дашт комиссияси»ни тузди. Ушбу комиссиянинг вазифаси ўлкадаги шароитни ўрганиш ва уни қандай бошқариш кераклиги хақида низом тузиш учун материал тўплашдан иборат эди. Бу комиссия иш жараёнида босиб олинган ерлардан қуйидаги қоидаларга асосан фойдаланишни белгилаб берди:1. Ҳарбий ва фуқаро хокимиятини бир қўлда тўплаган холда ўлкани бошқариш;2. Сиёсий аҳамиятга эга бўлмаган барча ички ишларни бошқаришни, ерли ахолининг хулқ-атвори ва урф-одатини ҳисобга олиб, маҳаллий аҳоли қўлига топшириш; 3. Маҳаллий бошқармада, унинг қонун ва урф-одатларида мавжуд бўлган давлат манфаатларига зиён етказувчи барча нарсаларни бутунлай тугатиш;4. Имконияти борича судни маъмуриятдан батамом ажратиб қўйиш[1];Мазкур комиссия томонидан ишлаб чиқилган «Низом» лойихаси қонуний тасдиқланмади. Шахарнинг «янги» қисмининг қурилиши ва ривожланиши шахар маъмурияти фаолияти билан боғлиқ бўлган. 1866 йилда ташкил этилган шахар қўмитаси асосан уй қуриш учун ер ажратиш ва бунинг эвазига   пул ундириш билан шуғулланарди. Шаҳарнинг ободончилиги учун суғориш аҳамияти катталигини ҳисобга олиб Тошкент “янги” қисмида ариқларни ва сувни тўғри тақсимлашни бошқариб борувчи ариқ қўмитаси тузилган эди[2].Ушбу икки қўмита бир-бирига бўйсунмаган ҳолда фаолият кўрсатган. Уларда ҳеч қанақанги қоида ва йўриқнома бўлмай, бу шахар хўжалигини бошқаришни қийинлаштирган. 1867 йили Туркистон генерал-губернаторлиги эълон қилингач, унинг биринчи губернатори қилиб К.П.Кауфман тайинланди. Генерал-губернаторнинг ваколати чексиз бўлиб, у агарда махаллий бошқарма ва унинг урф-одатларида давлат манфаатига қарши бирор зарарли холат маълум бўлса, уларни бекор қилиш хуқуқига эга эди[3]. Бутун Туркистон ўлкаси ҳудудидаги ҳарбий ва фуқаро ҳокимияти генерал-губернатор ва вилоятларнинг ҳарбий губернаторлари қўлида эди.  Рус хукумати ўлкада жорий этмоқчи бўлган бошқарма аппарати   маҳаллий ахолининг хар қандай озодлик учун кўтарган харакатларини бостириши ва мустамлакачилик сиёсатини мустахкамлаш учун хизмат қилиши даркор эди. Дастлаб (1867 й) Туркистон генерал-губернаторлиги таркибига Сирдарё ва Еттисув вилоятлари кирган. Кейинчалик минтақада Россия ҳукмронлигининг кенгайиши билан генерал-губернаторликка бешта: Сирдарё, Фарғона, Еттисув, Самарқанд ва Каспийорти вилоятлари кирди. Бир вақтнинг ўзида Туркистон генерал-губернаторлиги ихтиёрида бўлган Бухоро ва Хива хонликлари устидан ҳам рус хукумати протекторати ўрнатилди. 1868 йил 27 февралда Сирдарё ва Семипалатинск вилоятлари ва Тошкент “янги” қисмида бошқарув тўғрисидаги 1867 йил лойиҳасига биноан “ҳарбий-халқ” бошқармаси тузилди[4]Статистик маслаҳатчи Россиғкий бошқарманинг биринчи бошлиғи этиб тайинланди. Шаҳар “янги” ва “эски” қисмларидаги ижтимоий-сиёсий ва хўжалик бошқаруви бир-биридан алоҳида-алоҳида олиб борилган, ҳолбуки бу ҳар иккала қисм ҳам Тошкент шаҳри бошлиғига бўйсунарди. Тошкентнинг “янги” қисмида қуйидаги ишларни амалга ошириш кўзда тутилди:1.Режа тузиш, уй қуришга ер ажратиш, кўча ва майдонлар барпо этиш;2. Солиқлар, турли тушумларни тартибга келтириш ва ундириш, шунингдек   шахар даромад ва ҳаражатлар сметасини тузиш;3. Шаҳар ирригағия тизими ва ободончилигини бошқариш.Ҳарбий-халқ бошқарувининг барча қарорларини генерал-губернатор томонидан тасдиқлангач вилоят идораси, шаҳар бошлиғи ва ҳокими орқали ҳаётга татбиқ этилган[5]. Шуни таъкидлаш керакки, мазкур бошқарув Тошкент шаҳар бошқаруви тўғрисидаги лойиҳани узил-кесил ишлаб чиққунгача қадар таъсис этилган эди. Бошқарув аъзолари 3 йилга сайланарди[6]. Харбий-халқ бошқармаси учун кўп моддий маблағ талаб этилмасди. Чунки қуйи маъмурият аҳоли ҳисобига яшарди. Уларни ҳамда бошқарув раиси лавозимини ҳарбий губернатор тасдиқларди. Бошқарув аъзолари хазинага келиб тушадиган ҳар йилги тушумларнинг 5-10% миқдорида маош олар эдилар[7]. Ариқ оқсоқоллари, оқсоқолларнинг барчаси халқ ҳисобига яшаган. Бу эса ўз навбатида талон-тарожликка кенг йўл очиб берган. Шахар хўжалигининг фаолияти қониқарсиз ахволда бўлганлигини ҳисобга олиб, харбий губернатор Н.Н.Головачев шахарнинг «янги қисмидаги барча хўжалик ишларини бир бошқармага бирлаштириш учун ҳаракат қилди. 1870 йилдан бошлаб «янги» шахарда ижтимоий хўжалик бошқармасига асос солиниб, унинг таркиби халқ- харбий бошқармасидан беш амалдор ҳамда «янги» қисмдан тўрт уй соҳибидан иборат бўлиб, ҳарбий губернатор томонидан тайинланган. Эски шахар ижтимоий-хўжалик бошқармасида 20 та аъзо фаолият кўрсатган. Лекин бу бошқармалар мустақил равишда хеч қандай тадбирларни ўтказа олмас эди. Бунинг учун албатта шахар бошлиғи ёки юқори маъмуриятдан рухсат олишлари шарт эди. Бошқармаларнинг асосий вазифалари давлат солиқларини тўплаш, земство ва ижтимоий йиғимларни тақсимлаш ва х.к.лардан иборат эди. Шахар бошлиғи бошқарма раиси вазифасини ҳам бажарган.[8] Шахар хўжалиги хақидаги масалалар ва харажатлар шахарнинг иккала қисми учун ҳам бир хилда хал этилиб, хатто маблағлар ҳам тенг иккига бўлинган эди. Эски шахар бошқармаси аъзолари хўжалик ишларини олиб борувчи янги тартиб ва қонунлар билан мутлақо таниш бўлмаганлар, рус тилини ҳам билмаганлар. Янги шаҳар хўжалик бошқармаси аъзолари руслардан иборат бўлиб, улар хам махаллий тартиблар ва ахолинингг урф-одатларидан умуман бехабар бўлганлар. Ахоли манфаатларини ҳисобга олмай, бундай сунъий ажратиш шахар хўжалигига салбий таъсир кўрсатган. Хатто рус амалдорларининг ўзи хам мазкур бошқарув шаҳар хўжалиги масалаларида мутлақо яроқсиз эканини ва у ердаги амалдорларнинг хизмат мажбуриятлари бошқарув манфаатларига мутлақо зид эканини таъкидлаганлар[9]. Шаҳар бюджети анча ғариб бўлишига қарамай унинг қурилиши ва ободончилиги бўйича маълум ишлар қилинганди. 1870 йилда шахар даромади 10 минг рубл, 1871 йилда-17,5 минг рубл, 1872 йилда-17 минг рубл, 1873 йилда-21820 рубл, 1874 йилда-23917 рубл, 1875 йилда-30287 рубл, 1876 йилда-27766 рубл ташкил этган[10]. Бюджетнинг 82%и полиғия ва шахар жамоатчилик бошқаруви, тиббий, санитар хизмати ва суд органлари, ирригағиянинг шахсий таркибини таъминлашга ва х.к ларга, маблағнинг 18 фоизигина шаҳар ободончилигига сарфланарди[11]. Бу аҳволда жамоатчилик бошқаруви ўз вазифасини қай даражада бажаргани ўз-ўзидан аён. Аҳоли ўсиши ва шаҳар ҳудуди кенгайиши муносабати билан 1870 йил 16 июндаги Умумроссия шаҳар низомига кўра Думани ташкил этиш зарурияти юзага келди. Биринчи марта бу масала 1872 йилда кўтариб чиқилди, бироқ бу масалани 1877 йилдагина ҳал этишга муваффақ бўлинди. Шу йили Сирдарё ҳарбий губернатори бошчилигида махсус ҳайъат тузилиб, унга Тошкент шаҳрининг “эски” ва “янги” қисмлари учун ягона бошқарувни  ташкил этиш бўйича лойиҳа тайёрлаш топширилганди. Ҳайъат сайловчилар рўйхатини тузиш, шаҳар жамоатчилик бошқарувига сайлов ўтқазиш бўйича иш олиб борди. Сайловда 25 ёшга тўлган, шаҳарда қўзғолмас мулки бўлган, рус фуқароси бўлган, савдо ва косибчилик гувоҳномалари бўйича шаҳар солиғини тўлайдиган, қарзлари бўлмаган ва судланмаган шахслар иштирок этиши мумкин эди[12]. Думада овоз берувчилар миқдори 72 одамдан ошмаслиги керак эди. Шулардан Тошкентни христиан бўлмаган, фақат махаллий ахолининг 1/3 қисмидан ортиқ бўлмаган туб аҳоли вакилларидан аъзолар, қолган 2/3 қисми шаҳарнинг “янги” қисмидаги аҳоли вакилларидан ташкил топиши шарт эди. Сайловларда асосан савдогарлар, йирик саноат корхоналари   ва уй эгалари иштирок этган.  Янги ташкил этилган Дума биринчидан шахарни мустамлакачилар қўлида сақлаб туришни, иккинчидан Думага сайланган туб ахоли вакилларини хокимият таянчига айлантиришни мақсад қилиб қўйганди. Шаҳар бошлиғи генерал-губернатор томонидан тайинланган. Шу тариқа чор хукумати махаллий ахоли меҳнати эвазига кун кўрувчи қуйи маъмурият барпо қилди. Думага сайлов 4 йилда 1 марта бўлиб ўтган. Аммо сайлов йиғилиши “аъзоларга ҳеч қанақанги инструкция бериш хуқуқига эга эмасди”[13]. Шаҳар сайловларида “эски” шаҳардаги қўзғолмас мулкка эга бўлган масжидлар, мадрасалар ва бошқа муассасалар ҳам вакиллари орқали овоз бериш хуқуқига эга эдилар. 1870 йилдаги шаҳар низомини татбиқ этилиши бир мунча маҳаллий хусусиятларга эга эканини кўриш мумкин. Жумладан, шаҳар жамоатчилиги бошқаруви функциясига шаҳарни узлуксиз сув билан таъминлаш мақсадида ирригация иншоотларини қуриш ва сақлаш ҳам киритилганди. 1877 йил 9 августда генерал-губернатор полковник Е.Т. Пукаловни шаҳар хокими этиб тайинлади. Шундан бир ҳафта ўтиб Тошкент шахар думасига аъзоларни сайлаш бошланди. Ўша йилнинг 30 августида Тошкент шахар Думасининг очилиши бўлиб ўтди. Сентябр ойида шахар маҳкамасининг олти амалдорига сайлов бўлди, шулардан иккитаси махаллий ахоли вакиллари, қолганлари “янги” қисм вакиллари эди. Маҳаллий шароит хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда генерал-губернатор тавсияси бўйича шаҳар ижтимоий бошқармаси сақлаб қолинди[14]. Бунинг оқибатида Дума фаолияти устидан тартиб назоратини Сирдарё вилояти ҳарбий губернатори амалга оширар эди[15]. Эндиликда шаҳар ижтимоий бошқармаси Шахар думаси, шаҳар маҳкамаси ва сайлов йиғинларидан иборат бўлди. Сайлов йиғинида дума аъзолари сайланса, улар ўз навбатида шаҳар маҳкамасига аъзолар сайлар эди. Шаҳар думаси фармойиш чиқарувчи, шахар маҳкамаси эса уни бажарувчи ташкилот ҳисобланган. Лекин думанинг чиқарган қарорлари дастлаб генерал-губернатор томонидан тасдиқланиши лозим бўлган. Бу ўз навбатида думани мустақил иш юрита олмаганидан далолат беради. Фуқаро судлари иши бундан мустасно эди, улар шаҳар ишлари бўйича махсус вилоят идораси (присуствие) ихтиёрига топширилганди. Шаҳар бошлиғи бир вақтнинг ўзида шаҳар ҳокими ва дума раиси вазифаларини бажарган. Бу билан чор хукумати шаҳар ижтимоий бошқармаси хуқуқларини чеклаб қўйган эди. Аввал таъкидлаб ўтилганидек, Кауфман пайтида Тошкентнинг хўжалик ва ижтимоий идораси шаҳар бошлиғи қўлида эди. Генерал-губернатор Розенбах вақтида ҳам бу тартиб сақланиб қолганди. У 1887 йилда ўзининг ҳарбий вазирга мурожаатида шундай ёзганди:“Тошкент амалдаги шаҳар низоми тартибларига биноан Тошкент шаҳри бошлиғи шаҳар хокими вазифасини ҳам бажарган эди. Бу чора-тадбирлар марҳум генерал-губернатор Кауфман томонидан ҳам дакстлабки тўрт йил давомида қўлланиб келинган эди. Бунга сабаб биринчидан, шаҳар аҳолисини яқинда бўйсундирилган мусулмонлардан иборатлигини ҳисобга олган ҳолда сиёсий аҳвол назарда тутилган, иккинчи томондан эса шаҳар ҳокими мусулмон аҳолиси орасида ҳукумат ваколатини олган ва маъмурият орасида ҳукумат юзасидан шаҳар ишларини ҳар томонлама яхши билган шахс саналган. Бу тартибни қуйидаги ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда бундан кейин ҳам сақлаб қолишни шарт деб биламан. Тошкентдаги ижтимоий бошқарувни 1870 йилдаги шаҳар низоми асосида сақлаб қолиш ўн йиллик тажриба кўрсатганидек мутлақо тўғри ва зарур, ҳудуддаги аҳоли нуфузи, шунингдек аҳолининг 1877 йилдан буён шу бошқарув тартибига кўникиб қолганлиги ҳам шуни тақозо этади. Бироқ шу билан бирга яқинда ташкил топган ва турли элементлардан иборат бўлган ( маҳаллий аҳоли ва унча кўп бўлмаган амалдорлар, зобитлар ва бошқа табақалардан иборат руслар ) шаҳар жамияти ўз орасидан бутун шаҳар ва ҳукумат хохишини тўла бажарувчи шахсни ажрата олмайди”[18]. Кўриниб турибдики, генерал-губернатор, хўжалик бошқарувини сақлаб қолиш заруриятини асослаб берса-да, мустақил лавозим сифатида шахар думаси раисини сайлаш масаласида бир ёқламаликка йўл қўйган. Ўша вақтда унинг сайланиши асосланган эди. Ваҳоланки бу нарса генерал-губернаторнинг шаҳарни бошқаришидаги таъсирини сусайтирарди. Шу боис шаҳар бошлиғи Дума раиси ва шаҳар ҳокими вазифасини бажарди. 80-йилларда шаҳар махкамаси (городская управа) бошлиқ ва ўринбосар, олти отлиқ йигит (отлиқ полициячи), миршаб (городовой), врач, 2 фельдшер, мироб ва бошқалардан иборат бўлган. Кейинчалик шаҳар маҳкамаси тизими анча ўзгариб кетди. Шаҳар ҳокими вазифаларини Тошкент шаҳри бошлиқлари: полковниклар В. Ю. Мединский (1804-1877 йй.), Е. Т. Пукалов (1877-1883 йй), С. Р. Путинғев (1884-1890 йй), А.. Т. Тверитинов (1891-1898йй), И. А. Ладяженский (1898-1901 йй), В. Ф. Киселёв (1901-1904 йй)лар бажарганлар. 1905 йилда Тошкент шаҳрида шаҳар хокими лавозимини шаҳар бошлиғи зиммасига юклаш бекор қилинди ва шаҳар ҳокими лавозимига истеъфодаги генерал-майор В. Н.Рябушин (1904-1905 йй) тайинланди. Кейинчалик шаҳар ҳокими лавозимига номзодни сайлаш шаҳар Думасининг ихтиёрига берилди. Дума  бир овоздан бу лавозимга юқорида тилга олинган С. Р. Путинғевни (1905-1907 йй) сайлади. 1907 йилдан бошлаб шаҳар ҳокимлиги вазифасини коллеж маслаҳатчиси (коллежский советник)[19] Н. Г. Маллицкий бажарди. У Тарих-филология институтини тамомлаган ва Ўқитувчилар семинарияси ҳамда Тошкент эркаклар гимназиясида тарих ва жўғрофиядан ўқитувчи бўлиб хизмат қилган эди, кейинчалик “Туркистон газети” муҳаррири лавозимида ишлаб, ўзбек тилини яхши биларди[20]. К.К.Пален тафтиши маълумотларига кўра, Н. Г. Маллицкий “яхши шаҳар ҳокими бўлган, чунки озроқ ишлаганига қарамай, унинг фаолияти натижалари кўзга ташланиб қолганди”[21].  1909 йил маълумотларига кўра шаҳар думаси шаҳар ҳокими, ёрдамчиси,котиби, фармон берувчи бўлим, иш юритув бўлими, ҳисоб-китоб бўлими ва шаҳар кассасини ўз ичига олган. Бундан ташқари, бошқарма ихтиёрида шаҳар меъмори, мухандиси, танобчиси, шаҳар врачи, шаҳар санитар врачи, шаҳар телефон тармоғи, шаҳар сув тармоғи, сув тармоғи техниги, шаҳар ёритиш тармоғи, шаҳар адлия-маслаҳатчиси ва тилмочи бор эди. Шаҳарнинг “эски” қисмидаги амбулатория, Тошкент шаҳар касалхонаси, шаҳар дорихонаси, шаҳар ветеринар врачи, Тошкент етимлар суди, савдо полиғияси ҳам шаҳар бошқармасига қарарди. Туб аҳоли вакилларининг Дума фаолиятидан тез-тез норози бўлиб турганлар. 1905-1906 йилларда туб ахолии вакиллари «эски»шахар даромади «янги» шахар даромадидан кўплигини, бу даромаддан махаллий ахоли хеч қандай фойда кўрмаётганлиги ва уни фақатгина «янги» шаҳар ободончилиги учун сарф қилинаётганлигини таъкидлаб, дума таркибига махаллий миллат вакиллари билан «янги» шахар вакиллари аъзоларини тенг миқдорда сайланишини талаб қилганлар[22]. Маҳаллий ахолининг норозиликлари дума мажлисларида хам бўлиб турар эди. Шахар хокими Н.Маллицкий ўз ҳисоботида: «Мен 10 йиллик фаолиятим давомида миллий низоларни келтириб чиқарувчи холатларни юзага келтирмасликка харакат қилдим. Лекин дума йиғилишларида баъзи бир масалалар, айниқса шахар ободончилиги хақида гап кетганда туб ахоли вакиллари ўз норозиликларини билдирар эдилар. Бу келишмовчилик кўпинча туб ахолининг қониқтирмайдиган жавоб олиши ёки «расман қониқиш» хосил қилгандай ўзини тутиши билан тугарди. Кўпинча улар асабийлашган ҳолда «биз барибир ҳеч нарсага арзимаймиз; бизни думага келишимиз ҳам шарт эмас, барибир руслар хамма масалани ўз хохишларига қараб ҳал қиладилар» деган гаплар билан норози бўлар эдилар[23], деб ёзган эди. Бундай холатлар нафақатгина дума мажлисларида балки хар бир сохада яққол кўзга ташланиб турар эди. Асрлар давомида жахон цивилизациясига ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келган Ўрта Осиё халқларига, тараққиёт ёки бўлмаса ватанпарварлик ва инсонпарварлик каби хиссиётлар хақида ваъзхонлик қилиш, махаллий аҳолини хар томонлама камситиш мустамлакачилик сиёсатининг шиорларидан бири ҳисобланган.   Чор Россияси туб ахолини хар қандай қаршилиги ва норозилигини бостириш учун доимий равишда харбийлар ва полиция ёрдамига таяниб келган.  1869-1887 йилда шаҳарнинг “янги” қисмида полициячилар вазифасини городничий (миршаб) ва унинг ёрдамчиси (пристав) бошқарарди. 1884 йилгача полиция хизматини “қўшиндаги қуйи амалдорлар”[25]бажарарди, кейин эса у эркин ёллаш йўли билан 80 нафар одам таркибида тузиладиган бўлди. 1882 йилда полиғия бошқармаси шахар хокими (городничий), унинг ёрдамчиси (пристав), котиблари, полиғия командаси, 12 йигит (отлиқ полиция) ва бошқалардан ташкил топган[26]. Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги низомга кўра 1887 йилда “янги” шаҳар полиғия бошқармаси шаҳар бошлиғига бўйсунарди, бошқа жойларда эса полиғияга уездларнинг бошлиқлари раҳбарлик қиларди. Полиция қўриқчилари маошига харажатлар земство[27] солиғи ҳисобидан қопланарди, кейинроқ эса бу эҳтиёжларга маблағларни маълум қисми шаҳар даромадидан ажратиладиган бўлганди. Сўнгра полиция маоши бутунлай шаҳар даромади ҳисобига ўтиб кетганди. 1912 йилдан бу харажатларнинг ярми хазина ҳисобига ўтказилди[28]. 1893 йилда махфий полиция ташкил этилди, 1907 йилда эса генерал-губернатор идораси қошида махфий полиция ташкил этиш бўйича махсус бўлим тузилди. 1907 йилдан Туркистон райони муҳофаза бўлими (ТРОО) таъсис этилди, у ҳар қандай оммавий чиқишни бўғишга қаратилганди. Полиция шефи ва бош жандарм ўлка генерал-губернаторининг ўзи эди. Гарчи Тошкент шаҳрига ўз-ўзини бошқариш хуқуқи берилиши катта воқеа ҳисобланса-да, у бор кучи билан ишлай олмас эди.  Бунга дума аъзолари орасида “сиёсий ва фуқаролик бурчни тўла тушуна оладиган етук”[29] кишилар йўқлиги сабаб эди. Аъзолар ичида ўз мавқеидан ғаразли мақсадларда фойдаланишга интилувчилар оз эмасди. Бошқа томондан юқори лавозимдаги шахслар шаҳар бошқармаси ва думаси фаолиятига кам қизиқар эдилар. К.К.Пален тафтишининг кўрсатишича (1908-1909 йй.), вилоят маъмурияти томонидан “бу муассасалар қонуний хатти-харакатлари устидан деярли хеч қандай назорат ўрнатилмаган ва уларнинг фаолиятини ўша Дума таркибидаги тафтиш хайъатларигина назорат қилади, бунинг оқибатида гохо суистеъмолликлар фош этилиб қоларди, аммо шаҳар ғазнасидаги моддий зарарларни қоплашга энди кеч эди[30]. Яна таъкидланадики, инспектор кўрсатмаси билан 1905 йилда ўтказилган тафтиш ҳам хеч қандай натижа бермаган. Шу билан бирга шаҳар маҳкамаси фаолиятида бирлик ва ҳамжихатлик йўқ эди[31]. Шундай воқеалар ҳам бўлганки, думада кўплаб амалдорлар чиқиб кетганидан кейин 38 тагача қисқарган.  Лекин туб аҳоли вакиллари олдингидек 24 талигича қолаверган, бу думада масалаларнинг ҳал этилишида улар таъсирини ортишига олиб келган[32]. 1877-1914 йилларда даврида шаҳар думасининг 1280 мажлиси бўлиб ўтган. Унинг 9 сессияси давомида иштирок этган аъзолар сони 404 нафар одамни ташкил қилган[33].ХХ аср бошидаги маълумотларга кўра, дума иши қуйидаги: бюджет, юридик, заём ҳақидаги молия, баҳолаш, сув қувури (водопровод), электр тармоғи, трамвай, боғдорчилик ва тафтиш ҳайъатлари бўйича олиб борилган.Шуни таъкидлаш жоизки, шаҳар бюджети фақатгина турли йиғимлар тушумидан ташкил топган. Тошкент шахри давлат солиғи ва земство тўловини ҳам тўлаши керак бўлган[35]. Масалан, 1907 йилда у 53499 руб давлат солиғи тўлаган, бутун Фарғона вилояти эса атиги 44000 руб тўлаган. Тошкентда земство солиғи 1908 йилгача 42 минг рублга яқин бўлган, Самарқандда эса 1907 йилда атиги 761 руб, бутун Фарғона шаҳарлари биргаликда 7,5 мингга яқин тўлаган. Дума фаолиятида яна бошқа қийинчиликлар ҳам бўлган. Масалан, Тошкент шароитида ирригағия тизимлари, катта ва кичик ариқлардан ўтган кўприклар қуришга катта маблағлар талаб этиларди. Кўчалар ободончилиги учун ҳам кўп харажат кетарди. Бу борада 1909 йилда шаҳар ҳокими Н. Малицкий шаҳарнинг ёйилиб кетиши, шу билан бирга йўлларни тартибда сақлашдаги қийинчиликларни  таъкидлаб ўтди. Унинг айтишича, ёзда йўлларнинг устки қисми тупроққа айланиб, озгина ҳаракатдан ҳам самога чанг-тўзон кўтарилган, қишда кўчалардаги турпоқлар чилп-чилп лойга айланиб, отлар ботиб қолган. Тош йўллар ва катта йўллар лойга тез қорилган. Кўчалар, ҳовлилар, боғларда кўчатлар кўп ўтқазилганидан ифлос япроқлар янада кўп ташвиш орттирган. Шу боис тозалаш ишларига кўп меҳнат ва маблағ сарфланган[36]. Н. Маллиғкийнинг қуйидаги эътирофи қизиқиш уйғотмай қолмайди: “Ўлканинг бошқа шаҳарларида уезд бошлиқлари маоши хазина ҳисобидан бўлган, бизда, Тошкентда эса маҳаллий аҳолига нисбатан ўз ҳуқуқи бўйича уезд бошлиғига (идораси билан бирга) тегишли (12272 рубл) шаҳар бошлиғи маоши бутунлай шаҳар бюджети зиммасига юклатилган”[37]. Бу ҳам етмагандай дума маъмурий бинолар ва қароргоҳларни ободонлаштириш билан ҳам шуғулланган. Н. Маллицкий ёзади: “Ниҳоят Россияга қарашли Ўрта Осиё худудининг пойтахти сифатида Тошкентдан бошқа шаҳарларга қараганда кўпроқ талаб қилиниши ҳақида гапирмай туролмайман. Жумладан, ўлканинг катта бошлиқлари Самарқанд, Скобелев, Андижон ва ҳ.к.ларни ободонлаштиришдан кўра кўпроқ ўзларининг қароргоҳларини обод қилишга эътибор бермоқдалар[38]” , деб бежиз ёзмаган. Гарчи ўз фаолиятининг барча босқичларида дума самарали ишлай олмаган бўлса-да, у умуман шаҳар ривожига сезиларли даражада ҳисса қўшди. Айниқса у, Путинғев ва Н. Маллинғкий ҳоким бўлганида муваффақиятли фаолият кўрсатди. Шуни кўрсатиб ўтиш жоизки, Тошкент ХХ аср бошида Россияда 1870 йилдаги шаҳар низоми сақланиб қолган ягона шаҳар эди, бунга кўра шаҳар жамоатчилик бошқаруви унга берилган ваколат доирасида мустақил равишда фаолият кўрсатган.   1892 йилдаги шаҳар низомини Тошкентга қўллашга кўп марталаб уринган, бу билан у думани узил-кесил ўз қўғирчоғига айлантиришни мақсад қилиб қўйган эди. Думанинг бутун фаолияти вилоят ва умуман ўлка юқори маъмурияти назорати остида бўлишига қаршилик қилмади. Маъмурият Бироқ бу низомни қабул қилиш Петербургдаги бюрократик расмиятгарчилик туфайли жуда чўзилиб кетди[39].

 
[1] Озодаев Ф. Тошкент тарихидан очерклар. Т. 1960.106 б; К.П.Кауфман. Проект всеподданнейшего отчета генерал-адъютанта К.П.фон-Кауфмана 1-го по гражданству управлению и устройству в областях Туркестанского генерал-губернаторства. Спб. 1885. 43 б
[2] Пропавших А.Г. Генерал-адъютант Константин Петрович фон-Кауфман Т.1912; Туркестанский сборник. 548 ж. 84 б [3] Ўша жойда [4] Бродский М.И. К 35-летию городского общественного управления. Т. 1912. 2 б; Туркестанский сборник, 548 ж. [5] ЎзР МДА 17 Ф. 1 рщй. 18115 иш. 19-20 бб [6] Россия Давлат Марказий тарих архиви. 1396 Ф. 1 рўй. 41 иш. 32 б [7] Ўша жойда
[8] Озодаев Ф. кщр асар, 116 б [9] Бродский М.И. кщр.асар. 2 б [10] Ўша жойда, 3 б
[11] ЎзР МДА. 2231 Ф. 1 рщй. 165 иш. 32 б [12] Озодаев A. кўр.асар 107 б[13] ЎзР МДА 2231 Ф. 1 рўй. 65 иш. 10 б [14] Ўша жойда, 1 Ф. 16 рўй. 1995 иш. 65 б[15] Ўша жойда[18] ЎзР МДА 1 Ф. 16 рўй. 1995 иш. 66 б.[19] Россия империясидаги даражалар жадвали бўйича олтинчи даражали унвон[20] Пален К.К. кўр. Асар. 53 б [21] Ўша асар, 54 б [22] ЎзР МДА 2231 Ф. 1 рўй. 165 иш. 274 б [23] Ўша жойда, 275 б[25] Добросмислов А.И. кўр. Асар. 98 б[26] Россия Давлат Марказий тарих архиви. 1396 Ф. 1 рўй. 14 иш. 98 б[27] Дворян-буржуа намоёндаларидан ташкил этилган ва махаллий ишларни идора қилиб  турган муассасалар назарда тутилган.[28] ЎзР МДА 27 Ф. 1 рўй. 451 иш. 36 б.[29] Всеподданнейший отчет по Туркестанскому генерал-губернаторству. 1889-1895 гг. Спб. 1895. 48 б[30] Пален К.К. кўр.асар. 380 б[31] Ўша жойда[32] Пален К.К..кўр. асар.. 380 б[33]Энг кекса аъзолар: Мақсудхўжа Отахўжаев, Ҳамидхон Турсунхўжаев, Г. Е. Абрамсон, А. В. Букраба, Саидкарим Саидазимбоев, А. Д. Рядов,    А. К. Гуринов, Алиеулибек Жўрабеков, Асил оқсоқол Расулмухамедов ва бошқалар бўлган.;  ЎзР МДА 2231 Ф. 1 рўй. 165 иш. 41 б[35] ЎзР МДА 2231 Ф. 1 рўй. 165 иш.43. б [36] ЎзР МДА 2231 Ф. 1 рўй. 165 иш. 40 б[37]. Ўша жойда, 42 б[38] Ўша жойда 43 б[39] Н. Г. Маллицкий 1892 й.ги шаҳар низоми мазмунини қуйидагидек изоҳлайди: “Губернаторлар ва вазирлар шахарнинг мутлоқ қозиларига айланишди, маҳаллий аҳоли доимий ёрдамга муҳтож, ўз-ўзини эплай олмайдиган гўдак аҳволига тушиб қолганди”.


Печать 04 Июнь 2014 Ўқилди: 1159


Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 162
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

16.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

128

 

 

315

 

235

 

Ижродаги мурожаатлар

 

40

 

102

 

99

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

88

 

213

 

136

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

15

 

16

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар